ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шу боис шаҳримизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш бирламчи вазифа этиб белгиланган.

Шунингдек, дастурда тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;

Касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш;

Маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш;

Жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шаҳобчаларини барпо этиш;

Маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбааларини яратиш ва бошқа долзарб вазифалар назарда тутилган.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан эса тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар қуйидаги тартибда берилади.

Энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорида-оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари;

Энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдорда-тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, таъминот турлари;

Энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда-тадбиркорлик субъектларининг инвес- тициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилиши белгилаб берилган.

Шаҳар ҳокимлигида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, мазкур ишчи гуруҳ зиммасига тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида бўлган фуқароларни мақсадли бизнес фаолиятига йўналтириш, уларга “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос бўлган турлари” ҳақида кенг қамровли тушунчалар бериш ҳамда турли йўналишлардаги истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш вазифаси юклатилган.

Ҳозирги кунга қадар ишчи гуруҳи томонидан шаҳримиздаги 34913 та хонадонлар ўрганилиб, тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи фуқаролар руйхати шакллантирилди. Жумладан, ҳунармандчилик, косибчилик, тўқимачилик, маиший хизмат кўсатиш, заргарлик, қурилиш моллари ишлаб чиқариш, эшик ва дераза ишлаб чиқариш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қандолатчилик каби йўналишларда 2111 нафар фуқаролар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганлар.

Хусусан, амалий ёрдам сифатида кредит олувчи фуқароларга амалга оширмоқчи бўлган фаолият турларидан келиб чиқиб, шаҳарда фаолият кўрсатаётган “Maqsad ko’rkam orzu” улгуржи корхонаси (барча турдаги тўқув машиналарини етказиб бериш) ҳамда “Водий Фар сервис” МЧЖ, “Сардоба Сарбон сервис” МЧЖлари (ҳар хил турдаги иссиқхоналар қуриб бериш) таъминотчи сифатида бириктирилди.

Иқболжон ҒОФУРОВ,

Марғилон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube