ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ – АСОСИЙ МЕЗОН

Сойибжон СИДДИҚОВ, 

шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти халқ фаровонлигини таъминлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришишдан иборат. Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларни жадал ижтимоий –иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча шаҳар ва туманларда ташкил этилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари ўтган бир йил муддатда одамларни рози қилишнинг самарали механизми сифатида халқимиз турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилиб, мавжуд камчиликлар, муаммоларни бартараф этишда, ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий давлат дастурлари, лойиҳаларини амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. Зеро, ҳақиқатдан ҳам секторлар фаолияти шаҳримиз аҳолисини қийнаётган мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш асосида уларни бартараф этиш, шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини юксалтириш, уни ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқ бузилишларни олдини олиш, маҳаллий бюджетга қўшимча даромадларни жалб қилишга қаратилган фаолиятимизни янги босқичга кўтарди. Бунга бизнинг 4-секторда жорий йилнинг ўтган биринчи ярмида эришилган натижалар якдил мисол бўлиши мумкин.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2018 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида секторда жорий йилнинг I-II чораги учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, январ-май ойларида 13 та маҳалла фуқоролар йиғинидаги 6747 (81%) та аҳоли хонадонларига кирилиб жами 1717 та (газ 321 та, электр 187 та, ичимлик суви 120 та, йул 18 та, МТМ 16 та, ССБ 126, ишга жойлаштириш 90 та, банк кредити 71 та, уй жой 215 та, тадбиркорлик 2 та, моддий ёрдам 90 та, бошкалар 446 та) муаммолар аниқланди. Бу муаммоларнинг 1063 таси мутахассисларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди, 654 таси эса “Йўл харитаси”га киритилди.

Мавжуд 11 та тоифага кирувчи 1052 та хонадон тўлиқ ўрганилиб 295 та муаммо аниқланди. Уларнинг 128 таси мутахассисларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилиб, 167 тасини зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга топшириқлар берилди. Ҳисобот даврида 11 тоифадаги 231 нафар оилага ижтимоий моддий ёрдам кўрсатилди, 82 та оилани кам таъминланганлар рўйхатидан чиқаришга эришилди.

Маҳаллалардаги пенсия ва нафақа олувчиларнинг 487 нафарини 1-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар ва 80 ёшдан ошганлар ташкил қилади. 1-гуруҳ ногирони ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланиши кенг тарғиб қилиниб, шундай фуқаролардан 51 нафарига далолатномалар расмийлаштирилди.

Шаҳар «Халқ қабулхонаси» билан биргаликда “Гўраввал”, А.Навоий, “Чилонзор” ва Иқбол маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ўтказилиб, 47 та масала кўтарилди. Кўтарилган масалалардан 16 таси жойида бартараф этилиб, қолган 31 та масалани бартараф этиш бўйича ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига топшириқ берилиб, зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ секторда йиллик 1933 нафар янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган. Бундан асосий дастур бўйича 968 та, қўшимча дастур бўйича 965 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур йўналишда ҳозирга қадар асосий дастур бўйи- ча 243 нафар аҳолини иш билан таъминлаш режаси амалда 246 нафарга етказилиб, 101 фоизга бажарилди. Айни пайитда сектор ҳудудида 67 тадан зиёд вакант иш ўринлари мавжуд.

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Миллий банк шаҳар филиали томонидан январ-май ойларида жами 43 та фуқарога 680,2 млн.сўм (қора мол сотиб олиш учун 24 та 402 млн.сўм, иссиқхона қуриш учун 2 та 34 млн.сўм, тикув машинаси сотиб олиш учун 4 та 40 млн.сўм, қўй сотиб олиш учун 10 та 161,5 млн.сўм, асалари сотиб олиш учун 1 та 8,6 млн.сўм) миқдорида имтиёзли
микрокредит ажратилди.

Сектор ҳудудида 8601 нафар хўжаликнинг томорқа ер майдони 103 гектарни ташкил этади. 11 та хонадонда 1-1,5 сотихли иссикхона ташкил этилган. 37 нафар кам таъминланган оилаларнинг томорқа майдонларига сабзавот ва бошқа экин турлари экилиб, териб олиш бўйича чора тадбир ишлаб чиқилди. Томорқа майдонларида аҳолини меҳнат билан банд қилиш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат захираси хавфсизлигини таъминлаш бўйича учрашувлар ўтказилиб, сектор ишчи гуруҳи томонидан тушунчалар бериб борилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида белгилаб берган топшириқлари асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йилларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2017-2019 йилларда жами 241 та қиймати 291,4 млрд. сўмлик лойиҳа асосида 2913 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Мазкур қарорга мувофиқ 2018 йилда «Алишер зиё файз» МЧЖ томонидан “Янги боғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этиб фойдаланишга топширилган «Ижодкорлар боғи»да аттракционлар ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа қиймати 1500,0 млн.сўмни ташкил этиб, шундан 350 млн. сўм ўз маблағи ҳисобидан, 1150,0 млн.сўм банк кредити ҳисобидан инвестиция киритилди. Миллий банк томонидан ажратилган кредит эвазига истирохат боғига 6 та болалар аттракциони ўрнатилиб фойдаланишга қабул қилинди. Шунингдек, 2018-2019 йилларда 4 та корхонада 9,1 млрд.сўмлик ин-
вестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган Уларни ишга тушириш натижасида 100 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бу инвестиция лойиҳалари “Гўзал водий матоси” МЧЖ, “Водий Ахмад текс” МЧЖ, “Ёдгорлик” МЧЖ, “АЮРИС” оилавий корхоналари томонидан амалга оширилади.

Маълумки, юртимизда иқтисо- диётни жадал ривожлантириш, мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шарти солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, қўшимча солиқ базаси манбааларини топиб реал фойдаланишга жалб қилиш борасида кенг кўламли амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бу борада бизга маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш бўйича 2018 йилда бюджетга тушумларни кўпайтириш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш ҳисобига 26000 млн.сўм қўшимча маблағлар жалб этиш топшириғи берилган. Бу топшириқ секторда ўтган 5 ойида 5777 млн.сўмга ёки 106 фоизга адо этилди.

Ҳудуд иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этадиган кўрсаткичлардан яна бири бу ташқи савдо (экспорт) айланмаси ҳисобланади. Сектор ҳудудида жами 7 та экспортёр корхона (6 та саноат йўналишида, 1 та қишлоқ хўжалиги йўналишида) мавжуд бўлиб, йиллик прогноз 3040,7 минг АҚШ долларини ташкил қилди.

Ўтган 5 ойда бу борада белгиланган режа 102 фоизга бажарилди. 2018 йилнинг июнь-декабрь ойларида экспорт режаси 2657,5 минг.доллар миқдорида белгиланган. Режани сифатли бажариш учун экспортёр корхоналар билан учрашувлар ўтказилиб, юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган хатловлар натижасида секторда 2018 йил 19 май куни ҳолатига жами 42 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектлар бугунги кунда тўлиқ фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланиб, объектларни ишга тушириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Жами 2814 млн.сўм миқдорида инвестиция киритилиб, 192 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланди.

Секторда фаолияти тугатилган корхоналар сони 16 та, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлар сони 12 тани ташкил этмоқда. Ҳозир бу кўрсаткични 5 тага камайтиришга эришилди. Жумладан 3 та корхона фаолияти раҳбарлари бошқа ишга ўтганликлари сабабли тугатилиб, давлат реестридан чиқарилди, 2 та корхона фаолияти қайта тикланди ва бу корхоналарда 6 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Бундан ташқари олиб борилган тарғибот ташвиқот ишлари ҳамда кўрсатилган амалий ёрдам ишлари натижасида 63 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Бир сўз билан айтганда сектор ҳудудида зиммамизга юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан талай ишлар қилинди. Бироқ, очиқ айтиш лозим масалага шаҳримиз аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтириш, одамларни Юртбошимиз таъкидлаганидек, эртага ёки келажакда эмас, айнан бугун ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш моҳиятидан келиб чиқсак, амалга оширган ишларимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган ишларимиз кўпроқ. Биз буни фақат тан олиб қолмаймиз. Албатта, мақсад одамларнинг, шаҳримиз аҳлининг шу бугун муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш экан, бунинг учун янада астойдил ҳаракат қиламиз. Зеро, бугун кечаги кун эмас. Янги кун, ижтимоий-иқтисодий тараққиётимизнинг янги босқичи биздан янгича ғоя ва ёндашувлар асосида фаолият юритишни талаб қилмоқда. Демак, фаолиятимизни танқидий таҳлил қилиб, ҳар куни, ҳар соҳада ташаббус кўрсатиб, сидқидилдан ишлайдиган давр келди. Президентимизнинг талаби ҳам шу-Ватанимиз тараққиёти, одамларни рози қилиш учун астойдил, виждодан ишлаш, ҳаракат қилишдир.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube