МИЛЛИЙ  ВА  УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР  ТАРАННУМИ

Шаҳар Маданият уйи мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури» ижросини таъминлаш мақсадида «Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб авайлаш ва ривожлантиришда маҳалланинг ўрни» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва шаҳар кенгаши раиси ўринбосарлари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши бўлими ҳамда шаҳар Маънавият ва маърифат ва Маданият бўлими ходимлари, шунингдек ёшлар етакчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни фукароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари И.Маҳмудов очди ва олиб борди.

Йиғилиш аввалида шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Эргашева «Миллий ва умуминсоний қадриятлар, бугунги кунда жамиятнинг маънавий қиёфаси» мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги катта мутахассиси Д.Абдувоҳидов, шаҳардаги «Галатой» маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Л.Мадумаровалар мавзу юзасидан иштирокчиларга кенг тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир шаҳар «Ариқ бўйи» маҳалла гузарида маҳалладаги турмуш қуриш учун ариза берган ёш келин ва куёвлар ҳамда вояга етмаган ўғил-қизлар билан суҳбат тарзида давом этди. Суҳбат давомида шаҳар хотин-кизлар қўмитаси ҳамда Оила маркази раҳбарлари ўз маърузаларида миллий қадрият ва анъаналаримиз, урф-одатларимиз хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Куннинг иккинчи ярмида шаҳримизда янгидан қад ростлаган “Ижодкорлар боғи”да шаҳар мактабгача таълим муассасалари, мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари томонидан ташкил этилган Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, “Миллий қўғирчоқлар”, «Китоблар» кўргазмали намойишлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган “Назм-ва наво” мусиқий маънавий-маърифий тадбир чинакам иқтидор
соҳиблари, адабиётга, шеъриятга шайдо кўплаб истеъдодли ёшлар иштирокида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Кўргазмали намойишларда фаол иштирок этган маҳалла фукаролар йигинлари, мактаб- гача таълим муассасалари, мактаб ва коллежлар ходимлари тадбир якунида шаҳар ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан такдирландилар.

Шаҳар Маданият уйи ходимлари томонидан тайёрланган миллий қадриятларимизни акс эттирувчи лапарлар, аскиялар, дилтортар куй ва қўшиклар тадбир иштирокчиларига чинакам кўтаринки кайфият улашди.

 

Мухтасархон НАБИЕВА,

шаҳар ФЎЎБОФМ кенгаши мутахассиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube