ИҚТИДОРЛАР  БЕШИГИСАН, МАРҒИЛОН!

Жорий йилнинг 2-10 июль кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида “Салют талантов”ижодий уюшмаси томонидан “На творческом олимпе” номли болаларнинг халқаро кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги 10-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бир гуруҳ истеъдодли ва маҳоратли ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Қувонарлиси Маҳлиёхон Махмудова Тасвирий санъат йўналишида ўзининг миллий адрас матосига туширилган “Ҳаёт” номли бадиий компози-
цияси, “Ўзбекистонда баҳор” ва “Тонгги нонушта” нартюмортлари,”Қуёш билан учрашув ” мавзусидаги графикаси ҳамда халқ кулолчилиги йўналишидаги “Халқ сиймоси” номли кўргазмалари билан, Диёрахон Турсуналиева эса фортепианода миллий ва жаҳон куйларини ижро этиб, фахрли биринчи даражали дипломни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Бундан ташқари, мусиқа мактабининг раҳбари Ольга Шнайдер “Салют талантов” ижодий уюшмасининг “Миллий анъаналарни сақлаганлиги учун” фахрий Ёрлиғига сазовор бўлди. Ғолиб ўқувчилар шу йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган супер финал босқичига таклиф этилдилар. Ишончимиз комилки, санъатсевар болаларнинг зафарлари бардавом ва сарбаланддир. Бундай халқаро нуфузли танловларда совриндор бўлиш иқтидорлар бешигига айланган жаннатмонанд диёримизда юксак истеъдодлар камолга етаётганидан далолат беради.

Ўз мухбиримиз.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube