СОҒЛОМ АВЛОД — ЭЛ БАХТИ

Шаҳримиздаги 15-Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида “”Соғлом авлод- буюк давлат келажаги “шиори остида “Ривожланишида нуқсони бор болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар” мавзусида кўргазмали семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздаги барча ихтисослаштирилган мактабгача таълим муасссасаларининг педагог ходимлари иштирок этди.

Таълим муассасаси кўзида ва таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бор болалар учун ихтисос- лаштирилган бўлиб, бугунги кунда 169 нафар болалар тарбияланмоқда.Муассасада нуқсонли болалар билан коррекцион ишлар олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган.Жумладан тарбияланувчилар билан индивидуал фаолият олиб бориш учун “ Якка тартибда ишлаш”,кўкрак қафаси деформациясини коррекция қилиш учун қуруқ бассейн, танани умумий ривожлантириш учун эса турли шаклдаги нарвончалар, шунингдек яссиоёқликни даволаш учун эса турли хилдаги майда тошли ва массажли йўлакчалар барпо этилган .Болаларнинг кўз ўткирлигини ривожлантириш мақсадида эса махсус ўйин майдончалари ташкил этилган.

Муассасанинг ҳар бир ходими тарбияланаётган болаларнинг келгусида албатта, соғлом ва баркамол ўғил-қизга айланишлари учун бор куч –ғайратларини аямайдилар Зеро, юртимизда вояга етаётган ҳар бир боланинг жисмонан соғлом, ақлан етук бўлиб камолга етиши халқимиз орзусидир.

Ўз мухбиримиз.

Д.РАҲМОНОВ олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube