ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ – УСТУВОР ВАЗИФА 

Шавкатжон ДАДАЖОНОВ,

шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси жараёнида халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, уларни қийнаётган муаммолар ечимини топиш ва ниҳоят одамларни келажакда, эртага эмас – айнан бугун ҳаётдан мамнун, рози бўлиб яшашга эришишда ҳудудий секторлар фаолияти тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Зеро, қарор қабул қилингандан буён ўтган бир йилга яқин муддатда секторлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиз билан боғлиқ муаммолар ечимини топишнинг самарали механизми сифатида одамлар ишончини оқлаб, уларни бугунги ўзгаришлар, янгиланишларда рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Буни жорий йилнинг ўтган даврида бизнинг 3-секторимиз фаолияти натижалари ҳам яна бир бор тасдиқлаб турибди.

Зеро, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда амалий ишлар билан шуғулланаётган секторлар фаолияти тобора кучли аҳамият касб этиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки беш ойида бизнинг 3-секторда Ўзбекистон Републикаси қонунлари, Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир фармон ва қарорининг кенг тарғиб қилиш, фуқароларимизни бугунги тинч, осо-
йишта яшаш учун яратилган имкониятлардан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшаши, барча бирдек қонунларга риоя қилишини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини, оилалар тотувлиги, мустаҳкамлигини таъминлаш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат Дастури асосида ишбилармонлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, ишсиз фуқароларни доимий ва мавсумий ишларга жалб қилиш, ҳудуддаги иқтисодий, ижтимоий муассасалар тараққиётини жадаллаштириш борасида тилга олса арзигулик амалий ишлар қилинди.

Масалан, ўтган 5 ой давомида сектор аъзолари 4 та округга бўлинган ҳолда 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўзларига бириктирилган ҳудуд бўйича уйма-уй юриш жараёнида 10852 та хонадонни ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар натижасида хонадонларда жами 1214 та муаммо аниқланди. Муаммоларнинг 852 таси мутахассисларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди. Қолган 362 та муаммо бартараф этиш чораларини кўриш учун тегишлилиги бўйича ташкилотларга етказилди ёки “Йўл ҳаритаси”га киритилди.

Ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида сектор аъзолари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати, улардаги мавжуд муаммолар, яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни “Сайёр қабуллар” ўтказилди. Бунинг натижасида яна 55 та муаммо аниқланди ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди.

Уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан электр энергияси бўйича 159 та, табиий газ таъминоти
бўйича 176 та, ичимлик суви бўйича 78 та, йўл қурилиши соҳасида ички йўлларни таъмирлаш бўйича 32 та муаммо аниқланди. Энг муҳими аниқланган бу муаммоларнинг аксарияти мутахассисларни жалб этган ҳолда жойида ҳал этилди. Қолган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

Ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш юзасидан халқ таълими бўйича 5 та, соғлиқни сақлаш бўйича 87 та, ишга жойлаштириш бўйича 134 та, банк кредити бўйича 103 та, уй-жой бўйича 141 та, моддий ёрдам бўйича 78 та муаммо аниқланиб бартараф этилди ёки “Йўл ҳаритаси”га киритилди.

Ҳудудда 11 тоифадаги аҳоли 1030 нафарни ташкил этди. Шундан 384 та кам таъминланган оилалар, 265 та ногирон ҳамда оғир касалликка чалинган тиббий ёрдамга мухтож оилалар, 130 та уюшмаган ёшлар ёки ишсизлар, 29 та нотинч оилалар, 32 та суд, ФҲДЁ фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссияларига ажрашиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берганлар, 9 та жиноят содир этган хотин-қизлар, 247 та уй-жойга мухтож оилалар, 1 та ички ишлар идораларида профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар, 1 та ўз жонига қасд қилган оила, 119 та диний экстремистик оқим аъзолари сифатида ҳисобга олинган шахслар, 35 та жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган оилалар ўрганиб чиқилди. Ҳисобот даврида уларни 230 нафарига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Сектор ҳудудида мак-
табгача таълим муассасаларига аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб жорий йилнинг 3-чорагида 3 та, 4-чорагида 2та жами 5 та хусусий боғча қуриш, қўшимча 475 та болани қамровга олиниши таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш юзасидан 2-чоракда 1 миллиард 934 миллион сўм, 3-чоракда 918 миллион сўм, 4-чоракда эса 808 миллион сўм миқдорида маблағлар жалб этилиши кутилмоқда.

Валюта бозорини либераллаштирилиши натижасида кўпайиши мумкин бўлган экспорт фаолиятидан олинадиган даромадларни тўлиқ ҳисобга олиш ва солиққа тортиш бўйича 22 миллион сўм;

— ноқонуний автотранспорт хизмати кўрсатаётган фуқароларни аниқлаш ва солиққа тортиш бўйича 20 миллион сўм;

— фаолиятини тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш, янги лойиҳаларни ишга тушиши ҳамда пахта толаси нархи ошиши натижасида солиқ солиш базасини кенгайиши ҳисобига 244 миллион сўм;

— янги яратиладиган иш ўринлари ва иш хақи ошиши ҳамда мусодара қилинган товар моддий бой-
ликлари сотуви ҳисобига 757 миллион сўм ундирилиш кутилмоқда.

Ҳудудда жами 7 та экспортёр корхона томонидан 5 ойда белгиланган 340 минг АҚШ долларилик режа ўрнига амалда 552 минг АҚШ доллари миқдорида — 162 фоизга бажарилди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 19 та бўш объектлар аниқланди. Ушбу объектларни соғломлаштириш бўйича “йўл ҳаритаси” ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш дастури бўйича жорий йилнинг 5 ойида 238 нафар янги иш ўринлари яратилди ҳамда келгусида 2516 нафар (шундан 1426 нафари асосий дастур, 1090 нафари қўшимча дас- тур бўйича) иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Айни пайтда ҳудудда 7 фоизли имтиёзли кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 22 февралдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит маблағлари олиш истагини билдирган сектор ҳудудида истиқомат қиладиган аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида, иссиқхоналар қуриш, тадбиркорликни ривожлантириш, паррандачилик, чорвачилик йўналишларида кредитлар ажратиш бўйича рўйхат мунтазам ойма-ой шакллантирилмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш мақсадида доимий равишда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, шаҳар ҳокимлиги, корхона ташкилотлар ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тасдиқланган режа асосида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан доимий равишда турли мазмундаги давра суҳбатлари ташкил этиляпти. Натижада умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшларни ўқув машғулотларга қатнашишлари кунлик назоратга олиниб, мунтазам дарс машғулотларига қатнашмаётган 48 нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, машғулотларига қайтаришга эришилди.

Юқоридаги таҳлиллар, ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирларимизни янада самарали тарзда ташкил этиш, фаолиятимизни “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шаҳсий жавобгарлик”ни ҳис этиб, ушбу талаблар асосида зиммамизга юклатилган вазифаларни амалга оширишимиз зарурлигини акс эттирмоқда.

Хулоса, ўрнида таъкидлаш жоизки, секторимиз штаби, йўналиш раҳбарлари ва ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар қанчалик залворли, қувончли бўлмасин, фаолиятимизни танқидий таҳлили ҳали тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, ҳудуддаги ҳар бир масъул ходим, ҳар бир фуқаронинг пировард натижа, саъй-ҳаракатлар самараси учун шахсий жавобгарлик ҳиссини кучайтириш борасида кўп изланишимиз, янада астойдил ҳаракат қилишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, бугун сектор фаолиятини янада кучайтириш, самарасини ошириш ҳар биримиз учун устувор вазифа бўлиб қолади. Зеро, зиммамиздаги бу залворли ва масъулиятли вазифалар марказида одамларни рози қилиш истаги турибди. Буни биз сектор раҳбарлари ҳам, ҳудудимиздаги ҳар бир фуқаро ҳам доимо ёдида тутиши зарур.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube