МУАММОЛАР  ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ  МЕХАНИЗМИ

секторлар имкониятидан тўғри, унумли фойдаланиш ҳар биримизга боғлиқ

Алишер  ХОДЖАЕВ,

шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган 20 дан ортиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 180 дан зиёд фармони, 450 дан ортиқ қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш туб ислоҳотлар бугунги босқичининг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бугун биз сектор раҳбарларининг сиз халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси асосида жорий йилнинг ўтган даврида аҳолининг ҳаёт сифати, турмуш даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига барҳам бериш, давлат органлари ва аҳолининг ташаббускорлиги, муаммолар ечимини топишдаги ҳамжиҳатлиги, саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботимиз ҳам бу борадаги муҳим қадамдир.

Зеро, Президентимизнинг юқоридаги қароридаги энг долзарб масалалардан бири сектор аъзолари томонидан уйма-уй аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммолаларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Ўтган даврда бизнинг сектордаги 12 та МФЙ да яшовчи 54 мингдан зиёд аҳолининг 7793 та хонадонига кириб, 1683 та муаммо аниқланди. Асосий муаммолар тиббиёт соҳасида 150 та, моддий ёрдам масаласида 150 та, ишга жойлаштириш бўйича 81 та, газ таъминоти бўйича 97 та, электр таъминоти бўйича 46 та, банк кредити юзасидан 51 та, уй-жой масаласида 32та, ичимлик суви масаласида 27 та ва бошқа сохаларда 957 тани ташкил қилди.

Газ, электр, ичимлик суви масалалари бўйича муаммоларнинг 90 фоиздан ортиғи жойида ҳал этилган бўлсада, тиббий ёрдам кўрсатиш, уй-жой таъминоти, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш, банк кредити ажратиш масалаларида муаммоларнинг 20-40 фоизи келгусида ҳал этиш учун йўл харитасига киритилди.

11 та тоифага киритилган оилалар сони 713 тани ташкил қилиб, уларни барчасининг хонадонига уйма-уй кириб чиқилди. Кам таъминланган 146 та хонадонга бепул 50 тонна кўмир, 185 та хонадонга 3100 кг. ўсимлик ёғи, 72 та хонадонга 184 млн. сўмлик моддий ёрдам, 16 та хонадонга бепулга озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 та хонадонга бепул, 2 та хонадонга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, 2 та оилага бепул уй-жой, 2 та ногиронлик аравачаси, 2 та оилага имтиёзли кредит асосида қорамол, 2 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлигини қайд этиш лозим.

Сектордаги энг оғриқли муаммолардан бири турар-жойга мухтож оилаларни уй-жой билан таъминлашдир. “Зухро” маҳалласида ўтган йили 380 ўринли 7 та беш қаватли уй-жой қурилиши бошланиб, жорий йилнинг май ойида дастлабки иккитаси фойдаланишга қабул қилиниб, фуқароларга имтиёзли нархларда топширилди. Қолганлари ҳам яқин кунларда фойдаланишга топширилиш арафасида. Сектор ҳудудида охирги марта кўп қаватли уй 1987 йилда, бундан 31 йил олдин қурилган экан. Фуқароларга арзон, ихчам, қулай кўп қаватли уйларни қуриш, бўш ер майдонлари кам бўлган шаҳримиз учун жуда ҳам муҳимлигини, бу борада ҳали кўп иш қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506 сонли қарори билан тасдиқланган 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмак- лашиш давлат Дастури
доирасида тасдиқланган режага кўра жорий йилнинг 5 ойида (йиллик 791 та) секторда 225 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Амалда бу режа 243 та етказиб адо этилди. Бундан ташқари, доимий иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг192 нафари мавсумий жамоат ишларига жалб қилинди. 177 та фуқаро ишга жойлаштирилган. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида 39 нафар фуқарога 459.6 млн. сўм 7 фоизли имтиёзли кредит ажратилиб, уларни бандлиги, оиланинг барқарор даромади таъминланди.

Бундан ташқари Президентимизнинг 12-13 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи жараёнида берган топшириқлари ижросидан келиб чиқиб, ҳудудда қўшимча 1006 та, йил якунига қадар жами 1797 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилди.

2-сектор ҳудудида 2018-2019 йилларда қиймати 42.7 млрд сўмлик жами 35 та инвестицион лойи- ҳа амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 653-сонли қарорининг 2-3 иловаларига мувофиқ 32 та 27.7 млрд сўмлик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, ташриф баёнларига киритилган ҳамда алоҳида назоратга олинган инвестиция лойи- ҳалар бўйича 2 та 14.0 млрд сўмлик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги “Фарғона вилоятининг 2018 йил минтақавий инвестиция дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 978-сонли қарорига мувофиқ 1 та 1.0 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга оширишимиз зарур. Жами лойиҳаларни ишга тушириш хисобига 385 та иш ўринлар яратилади. Жорий йилнинг 5 ойи давомида 978-сонли қарорга мувофиқ 1 та лойиҳа, 653-сонли қарорга мувофиқ 6.8 млрд сўмлик 14 та, ташриф баёнларига киритилган 1 та 4.0 млрд сўмлик жами 16 та лойиҳа ишга туширилди. Уларни ишга тушириш хисобига 96 нафар янги иш ўринлар яратилди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион муҳитни яратиш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда. Хусусан, секторимизда жорий йилнинг 5 ойида 2017 йилнинг 5 ойига нисбатан тадбиркорлик субъектларининг сонининг кескин ошганлигининг гувоҳи бўламиз.  Ўтган йили тадбиркорлик субъектлари сони 789 тани (юридик шахслар 492 та, ЯТТ 297 нафар) ташкил этган бўлса, жорий йилда 1203 та (юридик шахс 518 та, ЯТТ 685 нафар)га етди. Бу ўсиш суръатлари умумий солиқ миқдорини 529,2 млн. сўмга ошиш имконини берди. Бюджетга қўшимча солиқ манбааларини кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг 5 ойида қўшимча солиқ режаси 1 млрд. 440 млн. сўмга етказилиб ошиғи билан бажарилди.

Сектор ҳудудидаги мавжуд 10 та МФЙларидаги 8621 та хонадонда 139.1 га томорқа майдонлари мавжуд. Ушбу ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали ахоли даромадларини ошириш мақсадида шаҳарда “Марғилон томорқа хизмати” МЧЖ ташкил этилган. Жамият орқали шаҳар ҳокимининг фармойиши билан захира маблағлари ҳисобидан сектор ҳудудидаги 31 та кам таъминланган хонадонларга жами 624 дона бепул олма, гилос, ўрик, хурмо ва бошқа мевали кўчат етказиб берилди. Шунингдек, аҳолини ўз кучи билан бўш томорқа майдонларига картошка, помидор, дуккакли экинлар ва ошкўкатлар экилиб, томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.

Биз ҳудуддаги муаммоларнинг ичига қанча кирган сари уларни ечими охир-оқибат молиявий барқарорлик, тадбиркорликни ривожланиши, иш ўрнини яратилиши, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда бюджетга қўшимча маблағларни кўпайтириш билан боғлиқ эканлигини тушуниб боряпмиз. Секторда 5 та экспорт билан шуғулланувчи корхона мавжуд. Асосан тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинади. Экспорт йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврида 4 та экспортёр корхона фаолият кўрсатиб, улар томонидан 740 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йил корхоналар сони 5 тага етиб, 1330.3 минг АҚШ доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди ёки бу борадаги ўсиш 179 фоизни ташкил қилди.

Секторнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш борасида “Надирмат” кичик саноат зонасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлардан умидимиз катта. Бу ерда мавжуд 10 та лойиҳанинг қиймати 28.4 млрд. сўмни ташкил қилиб, улардан 2 таси, яъни “Марғилон чучваралари” МЧЖ, “Адолат адрас тўқув” корхонасининг дастлабки линиялари 15 нафар иш ўрни билан ишга туширилди. Йил якунига қадар 10 та лойиҳанинг 6 таси амалга оширилиб, лойиҳа бўйича 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Секторда муқаддам ўтказилган хатловларда 12 та бўш бинолар аниқланиб, улардан 9 таси кўп қаватли уйларнинг қозонхоналари бинолари, қолган 3 таси тадбиркорлик субъектларининг фойдаланилмаётган бинолари ҳисобига тўғри келган. 3 та тадбиркорлик субъектининг бўш бинолари тармоқ режасига асосан қайта тикланиб, 450 млн. сўм инвестиция киритилди.

2018 йилда секторнинг “Тошкесар”, “Тоғлиқ” ва “Ёйилма” маҳаллаларида 4 та жами 480 ўринли нодавлат болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа қиймати 9 млрд. 655 млн. сўмни, шундан 1 млрд. 925 млн. сўми ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 7.7 млрд. сўми эса тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ташкил этади. Бунинг ҳисобига қўшимча 100 та иш ўрни яратилади.

Маълумки, Президентимиз вилоятимизни иқтисодий ўсиш суратини ошириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш учун вилоятга катализатор кераклигини, бу мақсадда 400 млн. АҚШ долларигача бўлган маблағларни вилоятга “Ҳар бир оила-Тадбиркор” Дастури асосида ажратилишини вилоятдаги мансабдор ва фидоий шахслар эса ўз навбатида 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни олиб ки-
ришлари зарурлигини, шахсан сектор раҳбарлари йил охиригача 1 млн. АҚШ долларидан инвестиция олиб кирилишини таъминлашлари кераклигини таъкидладилар.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, сектор раҳбарларининг маҳаллий кенгашларга ҳисоботлари фаолиятимизнинг ўзига хос мезонидир. Шу жиҳатдан оладиган бўлсак, бугун амалга оширилган ишларимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган ишлар палласи оғирроқ. Буни тан олишимиз лозим. Шундай экан, олдимизда турган улкан кўламли, юксак масъулиятли вазифани давлатимиз раҳбари талаблари даражасида ташкил этиш, бугун фаровон яшашга муносиб халқимиз манфаати, ҳудудимиз тараққиёти учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунда муаммолар ечимининг самарали механизми – секторлар фаолиятидан янада самарали фойдаланишимиз зарур. Бу эса кўп жиҳатдан ҳаммамиз ва ҳар биримизга боғлиқ эканлигини асло унутмасликни тақазо этади.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube