“ЖАННАТГА ОШИҚЛАР” ҚИСМАТИ

Жиноятга жазо муқаррар

Дин маънавият сарчашмаси. Дин қадрият. Аждодларимизнинг диёнати, эътиқоди тимсоли. Неча асрларки, халқимиз муқаддас ислом динига ишонади. Унинг инсон тафаккурини бойитгувчи, зоҳиран ва ботинан покловчи ҳамда эзгуликка чорловчи манбаларидан руҳий-маънавий қувват олиб яшайди. Зеро, ислом маърифатпарвар дин. У ҳеч қачон ёвузликка ёинки бир гуруҳ ақидапарастлар манфаатларига хизмат қилмайди. Уни бузиб талқин қилишга уринганлар ёхуд ундан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлганлар эса эл ичида шарманда бўладилар. Шаҳримиздаги Қурилиш касб –ҳунар коллежида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида ҳам диндан ноқонуний мақсадларда фойдаланаётган кимсаларнинг қилмишларига сўнгги нуқта қўйилди.

Марғилон шаҳар “Ёвқочар” маҳалласи “Туркистон” кўчаси 199-уйда истиқомат қилган 1981 йилда туғилган фуқаро Пахриев Авазбек Адилович жазони ўтаётган қариндоши Ғ.Пахриддиновдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махқамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш ман этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли диний маърузаларини, шунингдек, диний экстремистик ташкилотларга хайрихохлик кайфиятини уйғотиши мумкин бўлган, диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва диний экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи материалларни, ўзининг “Samsung” русумли уяли алоқа воситаси хотирасида сақлаб, мунтазам тинглаб, маърузалар мазмун-моҳиятининг рухий-маънавий таъсирига тушиб, кейинчалик ўзгаларга ҳам тарқатишни мақсад қилган.

У ушбу материаллар ҳақида таниши Б.Абдуразақовга айтиб, Абдуллох домланинг диний мазмундаги маърузасини унинг “Nokia С3” русумли уяли алоқа воситасига ўтказиб берган.

Судга оид адабиётшунослик экспертизасининг хулосасида Б.Абдуразақовнинг уяли алоқа воситасидан олинган “Jannatga oshiqlar” номли аудиоёзувда Абдуллох домла томонидан қилинган маърузалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги сабабли уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатиб ўтилган.

А.Пахриев ўзининг ушбу жиноий қилмиши билан, яъни диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни ноқонуний тарқатиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

А.Пахриев судда ўз айбига иқрор бўлиб, 2015 йил куз фаслида жазо муддатини ўтаётган қариндошидан Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли аудиоёзувини ўзининг уяли алоқа воситасига ўтказиб олганини, уларнинг баъзиларини тинглаб, баъзиларини тингламаганини, маърузаларни жияни Б.Абдуразақовнинг уяли алоқа воситасига ҳам ўтказиб берганини, ҳозирда ушбу маърузаларни умуман эшитмаслигини, йўқ қилиб юборганини, давлат қонунларини билмай адашганлигини , ҳозирда чин кўнгилдан пушаймонлиги билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Б.Абдуразақов ҳам“Жаннатга ошиқлар” ва шу турдаги 15 дона диний маърузаларини А. Пахриевдан олганини, бу маърузаларни бир ўзи чевархонасида мунтазам эшитиб келгани, лекин бировга ўтказиб бермагани ҳақида кўрсатма берди.

Шунингдек, жиноят ишидаги мавжуд далиллар – суриштирув ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатлар, тушунтириш хатлари, тинтув баённомаси ва олинган ашёвий далил, судга оид адабиётшунослик экспертизаси хулосаси билан исботланди.

А.Пахриевнинг қилмиши дастблаки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддасининг 2-қисми билан қонуний квалификация қилинган.

Суд А.Пахриевга жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи (қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, илгари судланмагани) ҳолатларни ҳисобга олиб, уни ахлоқан тузатиш, жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси санкциясида белгиланган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топди.

Бинобарин, Ўзбекис- тон Республикасининг Жиноят процессуал кодекси 454-457, 460, 462-463, 471-473-моддаларига асосланиб, суд одил ҳукм чиқарди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, яшаш жойини у ёки бу сабаб билан кеч соат 1800 дан кундуз соат 0600 гача тарк этишни тақиқлашдан иборат уч йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

М.ОБИДЖОН қизи.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube