ОСУДА ҲАЁТ КУШАНДАЛАРИ

Гиёҳвандлик — аср вабоси

Ҳаётимиз гўзал. Мовий осмонимиз мусаффо. Турмушимиз тинч ва фаровон. Барчанинг уйида қозони қайнаб, дастурхонидан азиз неъматимиз нон узилгани йўқ. Бироқ кимдир шу осуда ҳаётни эъзозлаб уни ардоқлаб яшаса, кимдир унинг хотиржамлигига путур етказиб, нафси йўлида қонунбузарликка қўл урмоқда.

Икки мамлакат тинчини бузиб, одамларнинг осуда турмушини заҳару зардобга айлантирмоқчи бўлган бу заҳри қотил савдогарлари чўнтакларига тушаётган мўмай ҳаром даромад неча-неча муштипар оналарнинг аччиқ-аччиқ кўз ёшлари-ю, не-не нав- қирон йигитларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмушлари эвазига келаётганини наҳотки англолмасалар! Баъзан гиёҳванд отасининг касрига қолиб одам қиёфасида эмас, балки маҳлуқсимон тахлитда дунё юзини кўраётган бегуноҳ норасидалар уволи тутмайдими уларни? Ахир инсонга бир мартагина бериладиган умрни зийнатлаб эмас, ланъатлаб яшашдан не наф! Заҳри қотилни сотиб, ҳаёт кушандасига айланганлар бир кун келиб яратган эгам ва виждони олдида нима деб жавоб берадилар?…

1977 йил 1 январда Фарғона вилояти, Тош- лоқ туманида туғилган, Тошлоқ тумани, Тошлоқ маҳалласи, А.Темур кўчасидаги 15-уйда истиқомат қилган Бахтиёр Искандаров бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон- га Қирғизистон Респуб- ликасидан контрабанда йўли билан олиб кириб, республика худудида сотиб, тарқатиб, қонунга зид даромад орттиришни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни режалаштирган. Ўзбекистонга жиноий йўл билан олиб кирилиши лозим бўлган гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистон Республикаси фуқароси Ўш вилояти, Аравон тумани, Аравон қишлоғида туғилган Дилшодбек Дилмуратов божхона назоратини четлаб олиб ўтиб беришни ўз зиммасига олган.

Айбланувчи Ўзбекистон ҳудудига яширинча олиб ўтилган заҳри қотилни кўзланган манзилга етказиб бериш учун Марғилон шаҳар, Тошкесар маҳалласи, Темир йўли кўчасидаги 40-уйда яшаган Солижон Ботировни жалб қилган. Б.Искандаровнинг топшириғига кўра С.Ботиров Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Юқори Ровот қишлоғи худудига бориб, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегаралари яқинида Д.Дилмуратовни кутиб турган…

Д.Дилмуратов ўз мамлакатида яшовчи бир неча шахслардан кўп миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, С.Ботировга топширган ҳамда, 1958 йил 17 декабрда Марғилон шаҳрида туғилган Мухамадюсуп Мухамадиевич Махмудов ёрдамида Фарғона вилояти бўйлаб қонунга хилоф равишда сотиб, тарқатган.

Б.Искандаров қора қилмишларини давом эттириб Қирғизистонда яшовчи бошқа бир шахсдан уч кг оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситасини 10.500 АҚШ долларига сотиб олиб, унга олдиндан 1.000 АҚШ доллари миқдорида тўлов берган.

С.Ботиров Б.Искандаровнинг топшириғи бўйи- ча яна Қирғизистонга ўтиб, нотаниш кимсадан соф оғирлиги 1.618 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, транспорт воситасининг олд ўриндиғи остига яшириб, “Марҳамат-Қува” йўналиши бўйича Андижон вилояти, Марҳамат тумани бўйлаб ҳаракатланган…

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши ўтказилган тезкор тадбирда, С.Ботиров бошқарувидаги “Nexia” русумли транспорт воситаси Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги “Машъал” йўл-патрул
постида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, машинанинг олд қисми йўловчи ўриндиғи остидан сариқ рангли, полиэтилен пакетга солинган, тўрт бўлакдан иборат, ўткир ҳидли, тўқ қўнғир рангли гашиш гиёҳвандлик воситаси топилган.

Суриштирув-тергов давомида Б.Искандаров ва С.Ботировнинг кўрсатувлари асосида Марғилон шаҳар, Низомий кўчаси 46А-уйда яшовчи Шамсутдинов Мусинжон Кадирович ҳамда Лохутий кўчасидаги 40-уйда яшовчи Ж.Болтабоевнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда турли хил идишларда қонунга хилоф равишда сақлаб келинаёган гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, Б.Искандаров гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноий фаолиятидан 21.400 АҚШ доллари даромад топиб, унинг 6.100 АҚШ долларини легаллаштириб, ушбу маблағга оқ рангли «Spark» русумли транспорт воситасини сотиб олиб, М.Искандарованинг номига расмийлаштирган…

Шу куни кундан-кунга нафси ҳакалак отиб, одамлар умрига завол бўлиб, азиз умрларнинг шамдек сўниши эвазига мўмай даромад топаётган нобакор кимсаларнинг жиноий ҳаракатларига сўнгги нуқта қўйилди.

Искандаров Бахтиёрга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 243-моддаси, 28,246-моддасининг 2-қисми, 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 59-моддасининг 3-қисмига мувофиқ саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек Ботиров Солижон Турдалиевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28, 246-моддасининг 2-қисми ва 25, 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Рес- публикаси Жиноят кодекси 28, 246-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жинояти учун Жи-
ноят кодекси 57-моддасига асосан етти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди.

Яна бир жиноятчи Дилмурaтов Дилшодбек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддасининг 2-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, у ҳам ҳамтовоқлари сингари етти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноятнинг яхши ёмони, ёхуд оғир енгили бўлмайди, Жиноят барибир ўз номи билан жиноятда. Уни содир этган айбдорлар эса эндиликда давлат қонунларини менсиманганликлари ҳамда халқ, оилалар ҳаётига раҳна солганлиги учун қонун олдида жавоб беришга мажбур. Зеро ҳар қандай жиноятнинг илдизи қирқилиб, жиноятчининг жазога тортилиши давлатда адолатнинг барқарорлигидан далолатдир.

 

Мастурахон

САИДМУРОДОВА.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube