БОЗОРИ ЧАҚҚОН “САВДОГАР”

Жиноятга жазо муқаррар

Бу ёруғ оламда табиат дея аталмиш бебаҳо неъматнинг бетакрор гўзалликларидан баҳра олиб, тинчлик-тотувликда умргузаронлик қилаётган кишилар қанча. Бироқ бу “баҳра”ни инсон танасига аввал “лаззат” билан кириб, сўнг уни ақлу хушидан айирадиган, энг ачинарлиси, охир-оқибат ажал чангалига етаклаб борадиган гиёҳванд моддалардан излаётганлар ҳам афсуски, орамизда кам эмас.

Ўзи тугул бу заҳри қотилни ўзгаларга ҳам тез-тез “илиниб”, мўмай даромад орттираётган баъзи “савдогарлар”нинг бозори гиёҳвандлик тўрига илиниб қолган бечора ҳол, чўнтагининг чангигача қоқилган харидорлар ҳариди эвазига чаққон. Бутун дунё бўйича бир кунда ана шундай ажал уруғидан тотиб, алал-оқибат “индамаслар олами”га йўл олган неча-неча инсонларнинг гулдек умрига ким ачинади?

Қўштепа тумани, Қийқи қишлоғидаги “Хўжалар маҳалласи қабристони”да қоровул бўлиб ишлаган, судланувчи Қўштепа тумани “Қийқи” маҳалласи “Заргарлик” кўчаси 20-уйда истиқомат қилган, 1959 йилда таваллуд
топган фуқаро Нурматжон Юнусов Юлдашович ҳам кунлик иш фаолияти давомида ёш жонига жабр топган дилбандининг жонсиз танасига термулиб, зор-зор йиғлаётган онаизорларнинг аламли нолаларига бефарқ муносабатда бўладиган, қулоғи кар, кўзи кўр бемеҳр инсонлардан.

Н.Юнусов судда муқаддам “Хўжалар маҳалласи қабристони”да қоровул ва гўрков вазифасида ишлагани, баъзи-баъзида шу ерда ўсган ёввойи нашаларнинг баргларидан териб олиб, қуритиб, чекиш йўли билан истеъмол қилиб келгани, 2014 йил кузда ёввойи ҳолда ўсган наша ўсимлиги барглари ва шохларини териб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, қуритиб, сақлаб келгани, 2015 йил 20 февраль куни унинг яшаш хонадонига бир нотаниш шахс келиб, уни аввалдан танишини айтиб, наша сотиб олмоқчи эканлигини билдирганда унга топиб беришга ваъда берганини айтган.

Шунингдек у 2015 йил 21 февраль куни кундуз соат 13:30ларда яшаш хонадони олдида унга бир литр ҳажмдаги шиша банкага жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситасини 370.000 сўм эвазига сотганда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани, шундан сўнг ИИБ ходимларининг талабига кўра, яшаш хонадонидаги товуқ катагининг том қисмига яшириб қўйган марихуана гиёҳвандлик воситасини ўз иҳтиёри билан топширгани, тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши судга юборилганда жазоланишидан қўрқиб қочиб кетгани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Рес- публикаси давлат комиссиясининг 2016 йил 22 мартдаги 13/16-сонли “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 53-бандида ҳар қандай тўлдирувчи модда мавжудлигидан қатъий назар 10,0 граммдан юқори қуритилган марихуана кўп миқдорни ташкил этиши белгиланган.

Шундай қилиб, Н.Юнусов 333 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда тайёрлаб, сақлаб, ўтказиб (сотиб), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Жиноят ишидаги мавжуд далиллар – тезкор тадбир ўтказиш давомида тўпланган процессуал ҳужжатлар, олинган ашёвий далиллар, суд кимёвий экспертиза хулосалари билан исботланади.

Суд ҳукмига кўра айб- ланувчи Н.Юнусовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб Жиноят кодексининг 57-моддасига биноан олти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Рес-
публикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнис- тия тўғрисида”ги Қарори 6-бандининг “а” кичик бандига асосан учдан бир қисмига қисқартирилди.

А.МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube