Секторлар фаолияти

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Мирзоҳид УБАЙДУЛЛАЕВ,

Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида ўтказилган йиғилишда нафақат вилоятимиз, балки барча шаҳар-туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширишимиз керак бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур топшириқлардан келиб чиқиб, шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жорий йилнинг беш ойида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар бажарилиши кўзда тутилган вазифалар аниқ белгилаб олинди.

Бугунги кунда шаҳарда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият кўрсатаётган 2436 та кичик бизнес субъектларининг 747 таси саноат йўналишидаги корхоналар ҳисобланиб, улар томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 133.2 млрд сўмлик (2017 йилда 96.0 млрд сум) саноат маҳсулотлари ишлаб ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 130 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига тўғри келадаган саноат маҳсулотлари ҳажми 583 минг сўмга етиб (2017 йилда 457 минг сум), ўсиш 127 фоизни, шаҳарнинг вилоят саноатидаги улуши эса карийб 5 фоизни ташкил этмоқда.

Ушбу соҳага жорий йилнинг 5 ойи давомида шаҳардаги тижорат банклар томонидан 52.7 млрд сўм кредит маблағи ажратилди.

Ўтган 2017 йил якуни билан шаҳардаги корхоналар томонидан 432 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, ушбу кўрсаткични 2018 йил якуни билан 520,0 млрд сўмга ёки 120 фоизга ортиши кузда тутилмокда.

Маълумки ҳудуд иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этадиган кўрсаткичлардан яна бири бу ташқи савдо айланмаси ҳисобланади. Бу борада ўтган йили шаҳримизда 21 та корхона экспорт фаолияти билан шуғулланган бўлса, 2018 йилнинг 5 ойи давомида янги 4 та корхоналарнинг маҳсулотлари экспортга йўналтирилди. Жумладан, “Фарғона мева экспорт” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, “Меҳмондўст ҳунарманд” ОК томонидан атлас ва адрас матолари, «Умурбоқий бахт сервис» МЧЖ ва «Илтифот монанд бизнес» хусусий корхоналари томонидан халқ истеъмоли моллари экспорт қилинди.

Бунинг натижасида жорий январ-май ойлари учун белгиланган 3899 минг доллар экспорт режаси амалда 4652 минг долларга ёки 120 фоизга бажарилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлар бу соҳани жадал ривожланишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, бугунги кунда шаҳарда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони 2436 тани ташкил этган бўлса, жорий йил январ-май ойларининг ўзида 420 та янги юридик шахс мақомидаги субъектлар ташкил этилди. Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган 10 та кичик бизнес субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга эришилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182 сонли қарорига мувофиқ шаҳар ҳудуди 4 та секторга бўлинган бўлиб, шаҳар ҳокими 1-секторнинг раҳбари ҳисобланади.

Шаҳар ҳокимига бириктирилган 1-сектор штаби “Милтиқсоз” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Ҳудуддаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 9233 та хонадон, 13129 та оила, 58569 та аҳоли истиқомат қилади. 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 64 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Бундан ташқари 4 та мактабгача таълим муассасалари, 10 та умумтаълим мактаблари, 2 та коллеж, 4 та тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Сектор ишчи гуруҳ аъзолари 4 та округга бўлиниб, ҳар бир округга бир нафардан округ раҳбари бириктирилган ҳамда ҳудуддаги МФЙлар сонидан келиб чиқиб тақсимланган. Уйма-уй юриш графиги ишлаб чиқилиб январь-июнь ойларида ҳудуддаги 9233 та хонадонлардан 8754 таси ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида 2323 та муаммолар аниқланиб, 1885 та муммолар жойида ҳал этилди. Қолган 438 та муаммолар ҳал этиш учун “Йўл харитаси”га киритилди.  Жорий йилнинг 5 ой давомида 395 нафар 11 тоифадаги оилаларга ижтимоий моддий ёрдамлар кўрсатилди, 62 та оилалар эса кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди.

Бугунги кунда секторга тушаётган мурожаатлар асосан уй жой ва ишсизлик масаласи билан боғлиқ муаммолардир. Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида жорий 2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дастурига мувофиқ секторда жами 843 нафар, шундан январь-май ойлари учун 219 та иш ўринлар ташкил этиш режаси белгиланган. Амалда 5 ой давомида 224 та янги иш ўринлар яратилиб, белгиланган режа 102,3 фоизга бажарилиши таъминланди.

Бундан ташқари Муҳтарам Президентимизнинг 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида белгилаб берилган топшириқларга асосан йил якунига қадар шаҳарда 4191 та, шундан 1-секторда 1130 та янги иш ўринлари ташкил этиш режаси белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Секторни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда 1-секторда қиймати 131.3 млрд сўмлик жами 41 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига йил давомида 927 та иш ўринлар яратилиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг 5 ойи давомида 7.6 млрд сўмлик 17 та лойиҳа, ташриф баёнларига киритилган 2 та 9.0 млрд сўмлик, 1 та 7.0 млрд сўмлик жами 20 та лойиҳалар ишга туширилди. Уларни ишга тушириш ҳисобига 184 нафар янги иш ўринлар яратилди.

Бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони 615 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 1710 тани ташкил этиб, жорий йилнинг 5 ойида янги 46 та юридик ва 352 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Улар ҳисобига 444 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу соҳага жорий йилнинг 5 ойи давомида шаҳардаги тижорат банклари томонидан 10.7 млрд сўм кредит маблағи ажратилди.

Қўшимча захираларни аниқлаш орқали Маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш мақсадида кўрилаётган чора тадбирлар натижасида 2018 йилнинг 1-чорагида бюджетга 1694.0 млн.сўм маблағ жалб этилиб, секторга белгиланган 1687,0 млн.сўм қўшимча маблағлар жалб этиш режаси 100.4 фоиз бажарилиши таъминланди. Йил якунига қадар яна 12125.0 млн.сўм бюджетга қўшимча тушум тушириш лозим бўлади.

Секторга жорий йилнинг 5 ойи учун 1584.5 минг доллар экспорт режаси белгиланган бўлиб, амалда 2683 минг доллар миқдорида экспорт амалга оширилди.

Ҳудудда экспорт қилиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари тижорат таклифлари ва маҳсулотларидан намуналар электрон сайтларга жойлаштирлмоқда, шу билан бирга экспортни йўлга қўйиш истагини билдирган корхона рахбарлари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларида ташкил этилган ярмаркаларда иштирок этишларига кўмаклашилди. Экспорт фаолияти билан шуғулланаётган корхоналарни қўллаб қувватлаш уларга амалий ёрдам бериш ва ҳудуддаги бошқа корхоналарни экспортга жалб этиш орқали йил якунига қадар секторга белгиланган 4415 минг доллар экспорт прогнозини бажариш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган қайта хатлов натижасида жорий йилнинг январь-май ойларида қўшимча янги 84 та объект аниқланди, улардан 10 таси 1-сектор ҳудудида жойлашган. Мазкур объектлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида уларни соғломлаштириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудуддаги 328 нафар кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди, 195 нафар фуқароларни шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан мутаҳассислиги бўйича ҳамда жамоатчилик асосида бандлиги таъминланди.

Маҳаллий бюджет ва жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлик белгиси бўлган ҳамда оғир касалликка чалинган фуқароларни 11 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 нафарига қўлтиқ таёқ, 1 нафарига хасса, 15 нафар фуқароларни санаторияда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 4 нафар фуқаролар дори-дармонлар билан таъминланди.

Ўтган 5 ой давомида 267 та суюлтирилган газ баллонлари хонадонларга етказиб берилди. Бир неча йиллардан буён муаммо бўлган «Саховат» МФЙ «Юлдуз» кўчаси 27-кўп қаватли уйга 1.2 км табий газ тармоғи тортилиб, хонадонлар зангори олов билан таъминланди. Ҳозирда ҳудди шундай қийин аҳволда бўлган «Саховат» МФЙ «Навбаҳор» кўчаси 47-кўп қаватли уй учун 1.1 км табиий газ тармоғини тортиш ишлари якунланди. «Маориф» МФЙ «Тиллопаз» кўчасидаги 120 метр ичимлик суви ҳамда канализация тармоғи янгиланиб, фойдаланишга топширилди.

«Йўрмадўз» МФЙ, Хамид Олимжон кўчасида 140 метр, А.Навоий кўчасида 300 метр ичимлик суви тармоғи янгиланди. Увайсий МФЙда яшовчи фуқаро Мўминова Дилафрузни хонадонига 70 метр ичимлик суви тармоғи тортиб берилди.

Аҳолини электр энергияси билан таъминлаш бўйича 2 та ТП олиб келиниб, 1 та катта қувватлисига алмаштирилди, 1 та қўшимча ТП ўрнатилди.

Юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилишида, аҳолимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва уларни рози қилишда бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз!

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube