ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

30 июнь — «Ёшлар куни» кенг нишонланди

Мустақил мамлакатимизда эртамиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширилаётган ишлар эътиборга сазовор. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича — Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ёшлар масаласи устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилган. Юртимизда айнан ёшлар учун яратилаётган чексиз имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ўғил-қиз борки, мустақил ҳаётда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши йўлида тинмай изланмоқда.

Ана шундай изланувчан ва билимга чанқоқ ёшлар эса буюк аждодлар ва халқ суйган ҳофизу шоирларга бешик бўлган қўҳна ва ҳамиша навқирон  шаҳримизда ҳам кўплаб топилади.

30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида кўзларида шижоат, юрагида ғайрат уфурган, аниқ мақсад йўлида бирлашиб бир кучга айланган иқтидорли ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда шаҳар умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ёшлар етакчилари, халқаро ва юртимиз миқёсидаги мусобақалар ғолиблари, иқтидорли ёшлар фаол иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси У.Фозиловлар озод ва обод юртимизда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, эгаллаган билим ва кўникмаларни амалиётга жорий эта олиш етук тажрибали мутахассис бўлишнинг энг биринчи қоидаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек ёшларга оид давлат дас-
турида кўзда тутилаётган мақсад ва вазифалар, айни кунларда амалга оширилиши режалаштирилаётган янгиликлар очиқ мулоқотларда баён этилди. Таълим тизимида олиб борилаётган, хусусан олий таълим йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик фаолиятини қандай қилиб амалга ошириш каби мавзулардаги саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бериб ўтишди.

Республикамизда “Ёшлар — кележагимиз” давлат дастурининг қабул қилингани бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг салмоғини оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Мамлакатимизда ёшлар ва уларнинг тақдири давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Чунки, келажак ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучи ҳам бу ёшлардир. Ёшлари билимдон юртнинг эса эртаси порлоқ ва фаровон бўлиши шубхасиз.

Ёшлар томонидан билдирилган фикрларда китоб мутоласи, кутубхоналар фаолияти, тадбиркорлик йўналиши, бўш иш ўринлари бўйича ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг сифат ва самарадорлигини янада ошириш билан боғлиқ мавзулар илгари сурилди. Ушбу йўналиш- ларда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида зарурий маълумотлар берилар экан, ёшлар олдида турган муҳим вазифалар яъни ўқиш, билим олиш, дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этиш, хуқуқ- бузарлик ва жиноятчилик каби бебошликлардан ўзини тия билиш сингари кўплаб масалаларда мулоҳазалар ўртага ташланди.

Мулоқот якунида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этаётган изланувчан, ташаббускор ёшларга шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Элёр РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube