КЕЛАЖАККА — ДАДИЛ ҚАДАМ

Шаҳримиздаги 1-Тиббиёт коллежида битирувчи ёшларнинг байрам кечаси бўлиб ўтди.

Байрам кечасини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Эргашева олиб борди. Сўзга чиққан коллеж директори С.Мамуров ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Гачадзе битирувчи ёшларни бугунги унутилмас кун билан қутлаб, келгусида олий ўқув юртларида ўқишларини давом эттиришларини ва иш жойларида олган билим ва кўникмаларини самарали қўллашга омад тиладилар.

Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорирининг мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилиниб, бу тарихий ҳужжат ёшларнинг тадбиркорлиги, бизнесини йўлга қўйишда янги даврни бошлаб бериши ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, бўлажак тиббиёт ходимлари Гиппократ қасамёдини қабул қилдилар. Шундан сўнг фаол, жамоатчи, аълочи ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Коллежни “Ҳамширалик иши”, “Даволаш иши” ва “Фармация” йўналишлари бўйича 667 нафар ўқувчилар тамомладилар.  Улардан  6 нафари “Имтиёзли диплом”га лойиқ топилдилар.

Байрамда “Шифокор” ансамбли аъзолари ўзларининг дилрабо куй ва қўшиқлари, гўзал рақслари билан битирувчи ёшларни хушнуд қилдилар. Тадбир ўқувчилар хотирасида ёрқин из қолдирди.

 

А.САЙДАМАТОВА,

коллеж ўқитувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube