КАМОЛОТ ЁШИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилганига бир йил тўлди

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши мамлакатимизда мазкур йўналишда янги тарихий даврни бошлаб берди. Айниқса «Ўзбекистон Республикаси ёшлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг хуқуқий ифодаси бўлди.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони ҳамда 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли Қарори ижроси назоратини ташкил этиш мақсадида хусусан бизнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шаҳардаги 33 та умумий ўрта таълим мактаби, 11 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва 1 та академик лицей, шунингдек 54 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ташкилотларда ташкил этилган тадбирлар шулар жумласидандир. Мазкур тарғибот тадбирларига 20 000 дан зиёд ёшлар жалб қилинди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгашида бугунги кунда 123 та корхона, ташкилот ва муассасаларда очилган бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. 50 075 нафар ёшлар иттифоқ сафига бирлаштирилди. Шундан 1302 нафари уюшмаган ёшларни ташкил қилади.

Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш йўналишида шаҳар Кенгаши ва бошланғич ташкилотлар томонидан ҳисобот даврида жами 242та лойиҳалар ва тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда жами 98 800дан ортиқ ёшлар иштироки таъминланди. Ўтказилган тадбирларнинг 47таси учрашувлар, 119 таси давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар, 76 таси семинар ва учрашувлар, кўрик-танлов, фестивалларни ташкил этади.

Шунингдек ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаб-
бусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш йўналишида шаҳар худудидаги 54 та маҳаллаларда тарғибот тадбирлари, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ва учрашувлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирлар давомида ёшлар муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгашининг бевосита кўмаги ва тавсияси билан ҳисобот даврида 487 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

Шаҳар ҳудудидаги 54 та маҳаллаларда тарғибот тадбирлари, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ва учрашувлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирлар давомида 141 нафар ижтимоий кам таъминланган оилалар, 78 нафар ногирон ҳамда 1063 нафар уюшмаган ёшлар хонадонига ташриф буюрилиб, мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан ўрганиш давомида 21 нафар фуқаро уйларини таъмирлаш, 201 нафар вақтинча ишсизларини иш билан таъминлаш, 3 нафар ёшга фуқаролик паспортларини алмаштириш ишларида ҳомийлар бириктирилиб, моддий ёрдам кўрсатилди.

Ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдид- ларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш йўналишида “Зукко китобхон” интеллектуал турнири, “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи, “Китоблар марафони”, “Китоблар тақдимоти”, “”Аёлга эътибор — маънавиятга эътибор”, “Менинг севимли китобим” тарғибот тадбирлари ташкил қилинди. Шунингдек, шаҳардаги “Саҳоват”, “Гўриаввал” маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар кутубхоналари фойдаланишга топширилди.

Президентимиз та- шаббуслари билан жорий йилда илк маротаба ўтказилган “Мард ўғлон” давлат мукофотига шаҳримиздан 97 нафар талабгорлар хужжатлари қабул қилиниб, 3 нафар ёшлар танловнинг республика саралаш босқичига тавсия этилди.

Ёшларни диний экстремизм ва ақидапарастлик каби бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш мақсадида таълим муассасаларида “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида тарғибот тадбирлари, ўсиб келаётган баркамол авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши маърифат”,“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзуларида ижодий ишлар танловлари, видеофильмлар намойиши ҳам ташкил этилди.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқ- бузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган 350 дан ортик тарғибот тадбирларига 18000 дан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Ўқувчи ёшларни дарс вақтида интернет кафеларда бўлишларининг олдини олиш ҳамда уларни интернет тармоқларидан самарали фойдаланишларига эришиш, дарс вақтида мақсадсиз юрганларни, мунтазам дарс қолдириб келаётган ёшларни аниқлаш, ёшларнинг ўзлари билан тиғли мосламаларни олиб юришларини таъқиқлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Ўқувчи”, “Давомат”, “Интернет”, “Тиғ” каби рейдлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкилоти чинакам маънода ёшларимизнинг чексиз орзу ва интилишларига улкан қанот бўлиб, уларни она Ўзбекистонимизни бунданда гуллаб-яшнатиш, унинг барқарор ривожига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу мақсад йўлида бирлаштирган марказга айланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан биз ёшларга берилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликлар эса улкан имкониятлар эшигини очиш билан бир қаторда, ўз навбатида елкамизга жуда катта маъсулият ҳам юклайди. Ана шу маъсулиятни ҳис қилган ҳолда кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларни бартараф этиб, ўз билим ва кучимизни ташкилотни ёшларнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи бўла оладиган марказга айланиши учун сафарбар этамиз.

Улуғбек ФОЗИЛОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube