ТАШАББУСКОРЛИК, ИННОВАЦИОН ҒОЯ ВА АМАЛИЁТ

“Полиграф-Пресс” масъулияти чекланган жамиятнинг изчил

юксалиши ва иқтисодий барқарорлиги омили бўлмоқда

Республикамизда рўй бераётган шиддатли ислоҳотларнинг асосий йўналиши халқимизни рози қилиш, унинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги билан ўта аҳамиятлидир. Амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришларда ташаббускорлик, инновацион технологиялар ғоя ва фикрлар амалиёти муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши респуб- ликамизда турли соҳаларни модернизация ва стратегик ривожлантириш жараёнини янги босқичга олиб чиқди. Барча соҳалар каби тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда хусусий секторнинг мавқеини мустаҳкамлаш, иштирокини янада кенгайтириш борасидаги янгиланиш ва ўзгаришлар буни ёрқин ифодаси бўлмоқда. Қисқа фурсатда бу жараёнда хусусий ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, замонавий ҳамда мосланувчан тизимга айлантириш бўйича қатор ишлар бажарилди.

Хусусан, бизнинг жамиятимизда кейинги икки йилда эътиборли ўзгаришлар юз берди. Энг аввало ишлаб чиқариш жараёни тубдан модернизация қилинди. Лизинг битими асосида корхонага энг замонавий, унумдор дастгоҳлар олиб келинди. Айниқса, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган офсет босма дастгоҳини амалиётда қўлланиши маҳсулотларимиз сифатини юксалишида, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришда муҳим омил бўлди. Зеро, бунинг ҳисобига биз А-2 форматда, 4 хил рангда газета ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлдик. Газета ва бошқа босма матбаа маҳсулотлари сифати кескин яхшиланди, меҳнат унумдорлиги сезиларли ўсди.

Корхонамизга модернизациялаш дастури асосида 150 минг АҚШ долларига тенг миқдорда замонавий лазер нусха кўчириш аппарати, ахборот коммуникация воситалари, қоғоз қирқиш, муқовалаш ускуналари келтирилиб, амалиётда қўллай бошлангани ҳам муҳим истиқболли қадам бўлди.

Бир сўз билан айтганда бугун корхонамизда самарали, сифатли ишлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Жумладан, харф териш, муқовалаш, офсет ҳамда юқори босма усулда чоп этиш бўлимларимиз фаолияти бугунги талаблар даражасига тўлиқ жавоб беради. Шу боис, жамоамизнинг нафақат вилоятимиз балки, Андижон, Наманган сингари қўшни вилоятлар газета ва журналлари таҳририятлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланди. Буюртмачиларимиз сафи кенгайиб, босма маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми мунтазам ўсиб бормоқда. Чунончи, жорий йилнинг биринчи ярмида биз 1 миллиард 692 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилишга муваффақ бўлдик. Бу борада жамоамиз ходимлари бир жону бир тан бўлиб, уюшқоқлик ва аҳиллик билан меҳнат қилаётганини мамнуният билан таъкидлайман. Зеро, жамоамиз аъзоларининг ташаббускорлиги, янгиликка ўчлиги, ҳамиша инновацион технология, фикр ва ғояларга интилиб ишлаши босмахонамиз иқтисодий барқарорлиги, юксалиши, ходимларимиз турмуш фаровонлиги асоси бўлмоқда. Бунда айниқса, Мўсинжон Мамажонов, Ваҳобжон Қорабоев, Ойбек Тўрабоев, Маҳбубахон Мамажонова, Муртазо Исроилов, Фахриддин Йўлдошев, Ўткир Нурматов, Шохиста Қодирова, Шаҳло Мўйдинова, Абдувохид Мирзаулуғов сингари ишчи-хизматчиларимизнинг ҳиссаси катта. Уларнинг ҳар бири ўз вазифасини сидқидилдан, ўз вақтида бажариб, ҳамиша янгиликка интилиб, ташаббускорлик билан жадал, унумли ва сифатли ишлашда барча жамоадошларига намуна бўлишмоқда.

Ана шундай фидоий ходимларимиз бор экан, шубҳасиз ютуқларимиз янада юксалиб бораверади. Қолаверса, мақсад ва режаларимиз улкан. Анъанавий касб байрамимизни муносиб меҳнат натижалари билан кутиб олган жамоамиз энг илғор, энг замонавий усулларда ишлаб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва сифатини янада орттириш, янги ишчи ўринлари яратиш асносида тармоқ корхоналари ўртасида мамлакатимиздаги етакчилик мавқени янада мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Жамоамиз аъзолари ана шу эзгу мақсад йўлида бугун ҳар қачонгидан ҳам унумли ва сифатли ишлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Шарофиддин ЖАЛИЛОВ,

“Полиграф-Пресс” МЧЖ босмахонаси директори.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube