Мароқли таътил — яйратар  кўнгил

Жонажон диёримизда «Бахтиёр болалар мамлакати» лойиҳаси бў- йича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Турли спорт мусобақалари, кўрик-танловлар,кўргазмалар, «Расмлар танлови», «Ёш китобхон», «Дунёни сақлар болалар» каби мавзуларда  олиб борилаётган маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар, яратилаётган кенг имкониятлар болаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг кичик бир намунасидир.

Болаларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанпарварлик  туйғусини ўстириш мақсадида “Рес- публика оромгоҳларида  болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Консепцияси” ишлаб чиқилган. Унга асосан мактаблар қошида  соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб,  болажонлар қамраб олинмоқда.

Бизнинг 1-  мактабимизда  ҳам ўқувчилар учун «Истиқлол» номли оромгоҳ ташкил этилди. Оромгоҳнинг мақсади —болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқариш- ларини таъминлашдир. Мазкур оромгоҳнинг биринчи навбатида бугунги кунда 110 нафар ўқувчилар мириқиб дам олмоқдалар.  Илк дам олиш кунларида  тарбияланувчилар шаҳарнинг “Ижодкорлар боғи”га саёҳатга олиб борилди. У ерда ўқувчилар Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гуллар қўйдилар, сўлим боғни  сайр қилдилар, музқаймоқлар билан сийландилар, аттракционларда учдилар.

Оромгоҳимизда  мусиқа, тасвирий санъат, «Ёш  эколог», «Моҳир қўллар», «Инглиз тилини ўрганамиз», «Ёш китобхон» каби  тўгараклар ташкил этилган бўлиб, унда , ўқувчилар она Ватан, Истиқлол,  Мустақиллик шук- ронасини  мадҳ этувчи кўплаб  нафис шеърлар ва қўшиқлар ёд олишга, она табиатнинг  бетакрор гўзалликларини, шукроналик ҳисларини  нафис ранг-тасвирлар орқали очиб беришга эришмоқдалар. Шунингдек, оромгоҳ тарбияланувчилари ўртасида  спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка  тури бўйича мусобақалар, «Рақслар гулдастаси» каби тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Қўли ширин ошпазларимиз эса  болажонларни  бир-биридан тотли  таомлар,  шарбат ва ширинликлар билан сийламоқдалар.

— Ўқувчиларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини,она Ватанимизга бўлган меҳрларини ошириш,  янги ўқув йилини  кўтаринки кайфият билан бошлашларини таъминлаш энг асосий мақсадимиз. Зеро, шу азиз Ватанимиз  ардоғида камолга етаётган ёш авлодимиз кўрсатилаётган ғамхўрликдан руҳланиб, Ватанимизнинг  ишончли  ёшларига  айланади, -дейди  мактаб директори  Шоҳистахон  Фозилова.

Кўзларида эзгулик ва  меҳр қалқиб  турган нуридийдаларимиз келажагимиз  ворисларидир.

Одинахон   Мирзаматова,

шу  мактаб ўқитувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube