СИФАТ ВА МАҲОРАТ УЙҒУНЛИГИ

Президент ташрифидан сўнг

Фарғона ва Марғилон шаҳарларини бирлаштирувчи йўлнинг ўртасида савлат тўкиб турган гўзал кошона “Наримтекс” МЧЖга кириб борар экансиз, муҳташам офисда юзларида ўктам ишонч, ишбилармонлик ва ўйчан ифода балққан ёш-ёш йигит ва қизларни кўриб, бу корхонадаги ишнинг шиддати ва унга бўлган масъулиятни дарров ҳис этасиз.

Ҳа, бу масканда ҳар бир ишчи ва хизматчилар ўз вазифасини сидқидилдан ва маҳорат билан бажаришга интилади, энг муҳими изланади. Жамоа аъзоларининг ҳар бирида янги инновацион ғоялар асосида либослар яратиш истаги кучли. Шу боис бўлса керак, жамоа кун сайин зафар қучиб, маҳсулот сифати тобора элга манзур бўлиб, унинг довруғи ҳатто хориж давлатларида ҳам шуҳрат қозонмоқда.

Корхонада ишлаб чиқариш технологиялари замонавий ва илғор. “Durkopp Adler” ва “Strobel” каби дастгоҳлар Германиядан келтирилган бўлса, “Juki” тикув машиналари эса Италиядан олиб келинган. Пешқадам корхонада бугун 160 нафар ўз касбининг устаси, ишга ижодкорлик ва меҳр-муҳаббат билан ёндошадиган ғайратли ва меҳнатсевар чевар ёшлар меҳнат қилишади.

— Корхонамиз йилига 40 минг дона, 8 миллиард сўмлик аёллар кузги ва қишки кийимларини ишлаб чиқаради. Уларнинг андозалари, ранги ва ўлчамлари турлича. Биз ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва фасони ҳам аёлларнинг ёшига қараб танланади. Либосларимиз ёш қизлар, келинчаклар, ўрта ёшли ва кекса аёлларга мўлжалланган. Корхонамиз ҳар бир мавсумда янги дизайн асосида маҳсулот ишлаб чиқаради. Бир хиллик харидорни бездирса, хилма-хиллик, изланиш ва янги лойиҳалар асосида иш ташкил этиш харидорни кўпайтиради, маҳсулотга бўлган талабни оширади. Шу боис бўлса керак, биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар пештахталарда харидорини кутиб ойлаб ётмайди, аксинча аёлларимиз уларни излаб топиб, тезда харид қиладилар ва суюб киядилар. Ахир аёллар хушбичим кўйлакларда ўзларини янада гўзал ва малоҳатли ҳис этадилар, — дейди корхона директори Наргиза Аминова.

Келажакда корхона янада кенгайиб, Тошкент шаҳрида моҳир бичувчи, тикувчи ва технолог конструктор ҳамда мо-
дельерларни тайёрлайдиган мутлақо замонавий “Дизайн” ўқув маркази бунёд этилади. Бундан ташқари, “Жун” аралашмали матолар ишлаб чиқариш инвестицион ло- йиҳаси асосида ҳарбийлар ва давлат хизматчилари учун аралашмали матолардан иссиқ ва сифатли кийим бош ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Янги лойиҳа амалга ошса, шаҳримизда янги тикув фабрикаси ишга туширилиб, яна 300 нафар киши иш билан таъминланади. Бозорлардаги талаб ва таклиф инобатга олиниб, Драп, кашемир, твид,букле,велюр, габардин,репс, фланель каби пишиқ, қалин ва жунли матолардан тайёр кийимлар ишлаб чиқарилади.

— Учрашув чоғида Муҳтарам Юртбошимизнинг юзларидаги мамнуният ва самимий эътибор биз тикувчиларнинг ўз ишимизга бўлган ишончимизни орттириб, интилишимизни янада мус- таҳкамлади. Кунларимиз беҳуда, бесамар ўтмаётганига, элга, давлатга нафимиз тегаётганидан фахрландик. Бизларнинг камтарона меҳнатимизни қадрлаган Президентимизга чин дилдан ташаккур айтамиз, — дейди бичиш цехи оператори Дилноза Шерматова.

— Корхонада иш ҳамиша қизғин. Диана Мустафоева, Барчиной Абдуллае- ва, Нилуфар Фозилова, Нозима Қорабоева, Дониёржон Обидов, Бобур Ҳайдаров каби тажрибали ишчилар унинг фахри. Келгусида Наримтекс нафақат ички бозорда, балки хориж бозорларида ҳам ўзининг миллионлаб харидорига эга бўлган
дунёнинг “Мах Маrа” ҳамда “Lara Piana” каби машҳур фирмалари каби шуҳрат қозонишига ва нафақат мамлакатимиздаги балки дунёдаги иқтисодий бақувват корхонага айланишига шак-шубҳа йўқ. Корхонадаги меҳнатга ижодий муносабат ва янгиликка рағбат унга дунё бозорлари эшикларини очаверади.

Мастурахон САИДМУРОДОВА.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube