ДАСТУР – ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ТАЯНЧИ

Шаҳар иқтисодиётини ривожлантириш ва халқ фаровонлигини ошириш аҳоли ўртасида тадбиркорликни янада такомиллаштириш ва маблағлардан мақсадли фойдаланишни такозо этади.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 январь кунги 46-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 31 январдаги 103-сонли қарори қабул қилинган.

Хусусан шаҳримизда ҳам мазкур бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид дастури ишлаб чикилди. Дастурга асосан 2018 йилда 522.4 млрд сўм
маблағ сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 128.5 млрд сўми лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари,  11.5  млрд сўм давлат бюджети маблағлари, 233.1 млрд. сўм тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ва 8.5 млн АКШ доллари ҳисобида хорижий инвестиция киритиш режалаштирилди.

2018 йил январь-май ойларида  79 та лойиҳалар ишга туширилиб, 497 та янги  иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларга киритилган инвестициялар ҳажми 36.3 млрд сўм бўлиб, шундан 8.1 млрд сўми банк кредитлари, 28.2 млрд  сўм эса ташаббускорларнинг ўз маблағи  ҳисобидан амалга оширилди. Шундан 34 таси саноат, 45 та лойиҳалар эса хизмат кўрсатиш ва сервисга йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 978-сонли қарорига асосан 2018-2019 йиллар мобайнида  жами 17 та лойиҳа, шундан 16 та саноат йўналишидаги ҳамда 1 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳаларга жами 129,4 млрд.сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган. Лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 1409 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида дастурдаги қу- йидаги 3 та лойиҳалар:

“Марғилон чучваралари” оилавий корхонасининг 1000 млн.сўмлик ло-
йиҳаси яъни 880 млн.сўм ўз маблағи 120 млн. сўм банк кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилиб, 20 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шунингдек “Тохирбек Марғилон” МЧЖнинг 3000 млн.сўмлик
лойиҳаси ҳамда “Турон Умар Текс” МЧЖнинг истиқболли лойиҳалари асосида 60 нафар кишига янги иш ўринлари яратилди.

Дастур доирасида 57-бандидаги 2018 йил мобайнида банд бўлмаган ҳамда ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, бунда кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз, меҳнатга лаёқатли аъзолари, ёшлар ва хотин қизлар, айниқса оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг бандлигига эътибор қаратишга асосан жорий йилнинг 5 ойи давомида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Прокуратураси, Бандликка кўмаклашиш маркази, Хотин-қизлар қўмитаси
билан ҳамкорликда 12 март куни Сайёр меҳнат ярмаркаси, 15 март куни эса шаҳардаги Академик лицей биносида Бўш ишчи ўринлар ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркага 1394 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар жалб этилди. Натижада 125 нафар аёллар шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига жамоатчилик ишларига қабул қилинди. 2018 йилнинг 5 ойи давомида умумий ҳисобда 297 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек дастурнинг 59-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижроси юзасидан ишсиз 259 нафар фуқаролар касбга қайта ўқитилди. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг январ-май ойлари давомида 107 нафар  фукаролар касбга қайта ўқитиш орқали ишга жойлаштирилди.

Дастурнинг 30 бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги 5242-сонли «Ҳунармандчиликни янада рағбатлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан шаҳарда Миллий ҳунармандчилик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш белгиланган бўлсада 2018 йил 5 ойи давомида мазкур соҳадаги тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш мақсадида шахардаги  касб-ҳунар турлари билан шуғул-
ланувчи  39 нафар ҳунар-
мандларга  кредит маб- лағларини ажратиш  ҳисобига  шаҳарда  46 нафар аҳолини доимий иш билан таъминлашга эришилди. Лекин шахардаги “Ҳалқ банки” ва “Агро банк” томонидан ажратилиши кўзда тутилган кредит маблағлари  ҳалигача ажратилмай келинмоқда.

Шунингдек дастурнинг 82-бандида шаҳардаги 33 та умумий ўрта таълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда мактабларни мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашга 2.0 млрд.сўм маблағ сарфланиши белгиланган бўлсада,  Халк таълими, Молия бўлимлари томонидан  белгиланган ишлар амалга оширилмади.

Дастурдаги бандларни бажармаган корхона ва ташкилотларнинг шахсан  раҳбарларига амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари  кўрилади.

Бир сўз билан айтганда дастур ижросини таъминлаш мутасаддилардан доимий фаоллик ва фидойиликни талаб этади. Ўз вазифасига совуққон муносабатада бўлиш эса шахдам одимларни сустлаштириб, фаровонликни таъминлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шаҳар ҳокимлиги иқтисодий комплекси маълумотлари асосида тайёрланди.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube