ТУРИЗМ-ИСТИҚБОЛЛИ ТАРМОҚ

шаҳримизда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этиш

орқали муҳим иқтисодий тармоқ-туризм ҳар томонлама

ривожлантирилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2016 йил 2 декабрь), “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2018 йил 3 февраль) Фармонлари ва “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 йил 16 август) қарори мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли соҳаси сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун юртимиз ҳудудларининг улкан сайёҳлик салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш, уларни жаҳон бозорида кенг тарғиб этиш ўлкамизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари тарғиботини янги босқичга кўтариш ҳамда юртимизга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жаннатмакон юртимизнинг бетакрор табиати, сўлим гўзал гўшалари, бой қадимий обидалари, муқаддас қадамжолари соҳа ривожининг муҳим омилларидир. Бу улкан туристик салоҳиятни дунёга намойиш этиш борасида бугун кенг кўламли ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳримизда ҳам туризмнинг янги истиқболлари очилиб, турли йўналишларда кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди, жозибали ло-
йиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривож- лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2018-2019 йилларда шаҳримизда соҳа ривожига бағишланган алоҳида дастури ижросига астойдил киришилди. Мазкур дастур асосида шаҳримизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъати, бадиий ҳунармандчиликни ривож-
лантиришнинг асосий йўналишларида амалга ошириладиган ишлар жиддий назоратга олинди. Атлас, адрас тўқиш, читгарлик, ипак гиламдўзлиги, косибчиликни ривожлантиришга эътибор кескин ортди. Белгиланган кенг қамровли режаларнинг амалий ифодаси сифатида шаҳарда “Карвонсарой-ҳунармандлар мавзеси” туризм маркази қурилиши бошланди.

Шаҳар аҳли ўртасида ҳунармандлар шаҳарчаси номини олган ушбу марказда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш юзасидан шаҳар ҳокимлигининг манзилли дас- тури лойиҳаси асосида меҳмонхона, 2 та миллий ва замонавий усулдаги Карвонсарой, шарқона бозор расталари, кафе ва ресторанлар, спорт ва
бошқа дам олиш масканлари қад ростлайди. Қадимий миллий санъатимиз дурдоналари аския, дорбозлик, масхарабозлик майдончалари барпо этилиб, бу соҳалар вакилларининг ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун қулай, хавфсиз имкониятлар яратилади. Ҳунар-
мандлар шаҳарчасида
меҳмонхона, санъат, спорт, ҳунармандчилик ва маиший мавзеларни ҳамда шаҳардаги бошқа туристик марказларни бир-бири билан боғлайдиган замонавий техник ечимлар асосида ишлаб чиқилган тарихий кўринишдаги транспорт воситалари (файтун ҳамда аравалар) қатнови йўлга қўйилади. Лойиҳага кўра бу жозибали сайёҳлик марказини 2019 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш белгиланган.

Шунингдек, 2018-2019 йилларда шаҳримизда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида бугунги кунда сайёҳлик намойиш объектларида туристларнинг кечки бўш вақтини мазмунли ўтказиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шаҳримиз туризм салоҳиятини тарғиб этиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, этнографик, экологик, гастрономик сайёҳлик йўналишларини ривожлантиришга маҳаллий тадбиркорлар ва ҳунармандчилик сулолаларини кенг жалб этиш масалалари ҳам кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, шаҳримизда бениҳоя истиқболли тармоқ-туризмни комплекс ривожлантириш борасида улкан хайрли ишлар, чора-тадбирларга қўл урилди. Олдимизга қўйилган ўта масъулиятли бу вазифани адо этиш учун эса давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчилик кучини бирлаштиришимиз, соҳани жадал ривожлантиришда хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлашга эътиборни кучайтиришимиз ва шаҳримиз тадбиркорлари, уста ҳунармандларини бугуноқ сайёҳлар учун ёдгорлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, меҳмонхона хўжалиги, хизмат кўрсатиш ишларига кенг жалб қилишимиз зарур. Зеро, шаҳримиз учун ишлаб чиқилган махсус дастурлар ижроси муваффақияти мазкур фактларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу жараён изчиллиги эса шаҳримизда нафақат хорижий балки маҳаллий сайёҳлик ривожига ҳам ижобий таъсир ўтказади. Сайёҳлик ривожланган жойда эса қўшимча янги иш ўринлари пайдо бўлади, хизмат кўрсатишнинг янги уфқлари очилади, маҳаллий бюджетнинг даромадлари ортади. Булар барчаси эса пировардида шаҳримиз аҳолиси турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилади.

М.МИРЗАЖОНОВ,

ўз мухбиримиз.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube