Республикада – биринчи

Мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини янада ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қобилияти ва иқтидорини намоён этиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларда тегишли билим ва кўникмаларини шакллантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва замонавий технологиялардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, ёшларни касбга мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган
республика “Касб маҳорати” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда танловнинг вилоят босқичи ғолиблари, коллежимиз талабалари Муҳаммадюсуф Ғуломов ва Қобил Султонбоевлар ҳам иштирок этишди.

Республика кўрик-танловида иштирок этиш учун жўнаб кетган ғолибларимиздан хушхабар эшитиб қалбларимиз қувончга тўлди. Зеро, “Синч қопламали конструкцияларни монтаж қилиш ишлари” Республика босқичи “Касб маҳорати” кўрик-танловида улар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Украинанинг Киев шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон мамлакатлари иштирокчилари ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу ютуқ нафақат коллежимиз балки вилоятимиз ва шаҳримизнинг муносиб ютуғидир.

Биз талабаларимиз жаҳон кўрик-танловида ҳам фахрли биринчи ўринни эгаллаб Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган ҳолда ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламиз.

 

Инобатхон ТЕШАБОЕВА,

Қурилиш коллежи директори ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube