ОДАМ САВДОСИ – АСР ҒАВҒОСИ

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. ХХ аср охирларига келиб одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолди. Одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир оқибатида жамиятнинг демократик негизларга тажовуз қилиш билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида олиб борилаётган барча ислоҳотларда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши Конституциямизнинг 13-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу жиноят оқибатида ҳар йили миллионлаб инсонлар ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Одам савдоси қурол-яроқ ва гиёҳванд моддалари контрабандаси каби уюшган жиноий гуруҳ учун юқори даромад келтирувчи жиноятларнинг турига айланмоқда.

Бугунги кун ёшларни ҳам бу иллатга қарши кескин чоралар кўришга даъват этмоқда. Бизнинг коллежда ҳам ўқувчи ёшлар ўртасида «Ёшлар одам савдосига қарши», «Ёшлар қулликка қарши», «Ёшлар тинчлик истайди» мавзуларда давра суҳбатлар ўтказилмоқда. Мавзу юзасидан ўтказилаётган давра суҳбатлари ва тадбирлардан тегишли хулосалар чиқарилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан инсон ва унинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги қонун ҳужжатларида мустаҳкамланиб, хорижий давлатларда ишлашнинг қонуний асослари тўғрисида маълумот бериш учун ҳамда инсонларни одам савдосидан асраш мақсадида махсус ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилганлигига қарамай, бугун юртдошларимиз орасида ҳам ушбу жиноят қурбонлари, ўзга юртлардан тахт излаб ўз юртидаги бахтидан мосуво бўлаётган ватандошларимиз борлиги ачинарлидир. Ахир бугун мамлакатимизда ҳеч бир мамлакатда кузатилмайдиган эътибор, ғамхўрлик кўрсатилмоқдаки, бундан оқилона фойдаланаётган ёшларимиз спорт, санъат, тадбиркорлик, ҳунармандчилик каби турли соҳаларда бугун ўз ютуқлари билан нафақат жамиятимиз, балки бутун дунё ҳавасини уйғотмоқдалар.

Шиддат билан ривож- ланиб бораётган даврда турли салбий иллатлар домига тушишдан ўзимизни асрайлик, атрофимиздаги воқеликларга нисбатан ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлайлик!

Дилнозахон ҲАЛИЛОВА,

Енгил саноат ва туризм коллежи ўқитувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube