Улуғ айём кунларидан муносиб туҳфа

Бунёдкорлик

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимиз, шаҳримизда ҳам аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, одамлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш, қулай, арзон, шинам турар-жойлар бунёд этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастури тобора кенг аҳамият касб этиб бормоқда. Бу тажрибадан келиб чиқиб шаҳарларимиз кесимида “Обод маҳалла” дастурини ишлаб чиқиш бошлаб юборилди.

Куни кеча шаҳримизнинг “Зуҳро” МФЙ ҳудудидаги Зуҳро кўчасида қад ростлаб, илк яшаш хоналари фойдаланишга топширилган бир-биридан салобатли, кўркам, замонавий меъморчилик талабларига тўлиқ жавоб берадиган 7 та беш қаватли уйлар юқорида биз тилга олган дастур мақсадларига тўла мос келади.

Шаҳримизнинг Ипакчилар шаҳарчаси мавзеида қад ростлаган муҳташам бинолар жойлашган майдон ўтган асрнинг ўрталарида қурилган бир қаватли омонатгина “барак”лардан иборат эди. Узоқ йиллардан бери таъмирланмаган бинолар қаровсизлиги туфайли ташландиқ холга келиб қолган эди. Бугун эса бир-бирини тўлдирадиган, маржондай тизилган 380 та хонадонни ўз бағрига олган етти оға- инидай бўй чўзиб турган бинолардан иборат кўркам массив пайдо бўлди.

Ҳар бири икки-уч хонали 160 та уйдан иборат 3 та бинони “Водийпарсервиз” қурилиш корхонаси қурувчилари бунёд этиб беришди. Бу мақсадларга 18 миллиард сўм маблағ сарфланди. Икки хонали уйларнинг тўлов қиммати 108 миллион сўм. Дастлабки тўлов 27 миллион сўм, 3 хонали уйларнинг нархи эса 136 миллион сўм. Қолган қисми кредит ҳисобидан 15 йил мобайнида босқичма-босқич тўлаб борилади. Қолган 4 та уй “Жамила” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Жорий қурилиш сервис” МЧЖ қурувчилари томонидан қисқа муддатда қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги уйларнинг калитини хонадон эгаларига топшириш тадбирлари чинакам байрамга айланиб кетди. Шодиёна тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва хонадон соҳибларини янги уйлар билан самимий табриклади. Вилоят раҳбари Холисхон Йўлчиева, Рахматжон Мирзаев, Шарифахон Зокировалар хонадонида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар, маиший қулайликлар билан яқиндан танишди. Янги уйлар калити Рўзаи Рамазоннинг қутлуғ кунларида топширилганининг ҳам ўзига хос аҳамияти борлигини алоҳида таъкидлади.

***

Яқин-яқин вақтларгача қишлоқ аҳолиси шаҳарларда яшаш учун ошиқарди. Энди қишлоқларимизда ҳам шаҳарликлар ҳавас қиладиган даражадаги уйлар қуриляпти, маҳаллалар бунёд бўлаяпти. Фикримизни Тошлоқ туманининг Заркент қиш- лоқ фуқаролар йиғини Турват қишлоғида бунёд этилган намунавий ло- йиҳадаги уйлардан иборат маҳалла ҳам исботлаб турибди.

Намунавий уйларга ёндош қилиб қурилган ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож фуқаролар учун мўлжалланган 2 сотихли, 2 хонадан иборат уйлар эса давлатимизнинг кўнгли ярим инсонларни бахтини бекам, орзуларининг ушалишида муҳим қадам бўлди. Турват
қишлоғидаги янги маҳаллада ҳам юқоридагидек 32 та уйлардан иборат кўча пайдо бўлди. Шу уйлардан 4 таси шаҳримиздаги уй-жойга ўта муҳтож ногирон оилаларга ажратиб берилди.

Улуғ айём кунларида мазкур хонадонларни эҳтиёжмандларга топшириш тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, “Чорчинор” маҳалласидан 1-гуруҳ ногирони Махфират Бобоева, “Навоий” МФЙ, Ипак йўли кўчасида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Рўзихон Қодирова, 2-гуруҳ ногирони “Ипак йўли” МФЙ, Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи Фотима Муқимова, ёвқочарлик Соҳибахон Шариповаларга янги уйларнинг калитини топширди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур хонадонларга дастлабки тўлов Президентимиз томонидан амалга ошириб берилди.

-Бугун мендан бахтли одам йўқ,- дейди янги уй соҳибаларидан бири Фотимахон Муқимова. — 8 сотихли ҳовлида 4 та акамнинг оиласи билан 20 киши истиқомат қилардик. Мана муҳтарам Юртбошимизнинг бехад ғамхўрликлари туфайли 3 нафар фарзандим билан қутлуғ айём кунлари ўз уйимизга, ўз бошпанамизга эга бўлдик. Бундай эътибор, эъзоз учун давлатимиз раҳбарига мингдан минг рахмат айтамиз.

Янги уйларни қисқа муддатда, сифатли қилиб бунёд этишда “Фарғона уй-жой қурилиш”, “Инвесткоординатор”, “Меркурийстрой” МЧЖлари қурувчилари фидойилик кўрсатишди.

Ўз мухбиримиз.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube