ТАДБИРКОРЛАР ВА ЁШЛАР МУЛОҚОТИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан шаҳримиздаги Mарказий маданият уйидa Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида самарали фаолият кўрсатаётган шаҳардаги тадбиркорлар билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари И.Тош- пўлатов, шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ё.Мад- раҳимов, шаҳардаги “Ёдгорлик” МЧЖ раҳбари А. Абдуллаев, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими раҳбари З. Қодиров, “Адолат” Марғилон ипак гиламлари хусусий корхонаси раҳбари Р. Неъматуллаев, шаҳардаги умумий ўрта таълим мактаби ва касб-ҳунар коллежларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари, касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ҳамда ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида сўз олган шаҳар ҳокими ўрибосари И.Тошпўлатов таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва мавқеи тобора ортиб бормоқда. Улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, ички ва ташқи бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳоли даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаяпти. “Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қуллаб-қувватлаш йили” давлат
дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз тадбиркорлари фаоллик кўрсатмоқдалар.

Учрашув қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Унда шаҳардаги  тадбиркорлар ўз иш фаолиятлари билан иштирокчиларни яқиндан таништириб, танлаган касбда муваффақиятга эришиш сирлари хусусида ҳамда ёшлар томонидан берилган соҳага доир бошқа кўплаб саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Тадбир якунида 2017-2018 ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган бир қатор фаол ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Улуғбек ФОЗИЛОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube