МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛГАЧ….

Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани, қулай, фойдали шарт-шароитлар яратилаётгани, ҳаммага маълум. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шаҳримизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, бўш турган, турли сабаблар билан самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни қайта фойдаланишга топшириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соғломлаштириш, янги ишчи ўринлари яратишга қаратилган лойиҳалар, ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш ва шаҳарда бўш турган ва самарасиз фойдаланаётган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида аввало ишчи гуруҳи тузилди ва қисқа фурсатда шаҳар ишчи гуруҳи томонидан 34 та корхона ва объектлар билан биргаликда 28401,0 млн. сўмлик ва 1128 та янги иш ўринлари яратилишини кўзда тутувчи инвестиция тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда вилоят идоралараро комиссиянинг тегишли баёнига асосан бўш турган объект сифатида расмийлаштирилди.

Шаҳарда ўтган йили, 13 та корхона ва объектнинг фаолияти қайта тикланиб, улар томонидан жаъми 2126,0 млн. сўм инвестиция киритилиб, 82 та янги иш ўринлари яратилган. 3 та корхона ва объект шаҳар ишчи гуруҳи хулосасига ҳамда вилоят идоралараро комиссиясининг тегишли баёнига асосан бўш турган объектлар рўйхатидан чиқарилди. 1 та объект шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилди.

Бироқ, минг афсуски, қарор ижросини таъминлаш борасидаги ишларни кўнгилдагидек деб бўлмайди. Шаҳар прокуратураси томонидан бу борада ўтказилган ўрганиш жараёнида айрим холларда тадбиркорлик субъектлари, баъзида эса шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари ҳам етарлича жонбозлик кўрсатмаётганликлари маълум бўлди. Тармоқ жадвалларида белгиланган вазифалар мониторинггини ўтказиш мажбуриятларини ўз вақтида адо этилишидаги масъулиятсизлик бунинг ифодасидир.

Масалан, шаҳарда бўш турган деб эътироф этилган 2000 кв.м дан юқори бўлган 3 та объект, “Барс Интернейшнл Компани” МЧЖ, “Оршах Ев Текс-тил” МЧЖ, “Фарғона газ аппаратуралари заводи” МЧЖлари томонидан 2017 йил давомида тармоқ жадвалларида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаган. Бу тўғрисида шаҳар ишчи гуруҳ томонидан хулоса қилинмаган, идоралараро комиссияга хулоса тақдим этилмаган. Оқибатда ушбу объектларга нисбатан таъсирчан чоралар, хусусан солиқ механизми қўлланилмаган.

Фақат шаҳар прокуратурасининг топшириғига асосан 1 май ҳолатига ўтказилган мониторинг натижасида инвестиция тармоқ жадвалларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган корхона ва объектлар мулкдорларига нисбатан шаҳар ишчи гуруҳи хулосаси ҳамда вилоят идоралараро комиссиянинг тегишли баёнига асосан таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Жумладан, “Оршах Ев Текстил” МЧЖ, “Фарғона газ аппаратуралари заводи” МЧЖ, “Барс Интернейшнл Компани” МЧЖлари икки карра солиқ тўлаш тартибига ўтказилди. Жорий йил 1 май ҳолатига шаҳарда 4 та корхона ва объектларнинг фаолияти қайта тикланди. Уларга жаъми 750,0 млн сўм инвестиция киритилиб 55 та янги иш ўринлари яратилди.

“Асру Руд” хусусий корхонаси, “Улуғ Марғилон Мерос” оилавий корхонаси, фуқаро Абдулазиз Ҳакимовга қарашли бўш турган бино иншоотларда 2018 йилнинг 1-чорагида белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлиги учун шаҳар ишчи гуруҳининг хулосаси тайёрланиб вилоят идоралараро комиссиясига юборилди.

Аниқланган камчилик- лар бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари ва бошқа комиссия аъзолари шаҳар прокурорининг қарорига асосан интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Муҳаммадзохид НАБИЖОНОВ,

шаҳар прокурори катта ёрдамчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube