«СОҒЛОМЖОН — ПОЛВОНЖОН»

Мактабгача таълим муассасаларидаги болаларни жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларига янада кенгроқ жалб этиш ҳамда уларнинг соғлигини мунтазам назорат қилиб бориш мақсадида шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан шаҳардаги барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Соғломжон-Полвонжон” спорт мусобақаси ўтказилди.

Куни кеча шаҳримиздаги 29-ўрта умумтаълим мактабида мазкур мусобақанинг дастлабки босқичларидан саралаб олинган ғолиб жамоалар ўртасида танловнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир аввалида шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, шаҳар прокурори А.Ходжаев, Давлат Солиқ қўмитаси шаҳар бўлими бошлиғи С.Сиддиқовлар иштирокчиларга омад тилаб, Ўзбекистон Респуб- ликаси Президенти томонидан тақдим этилган совғаларни шаҳардаги барча мактабгача таълим муассасалари болажонларига тантанали равишда топширдилар.

Шундан сўнг мусобақа низомида кўрсатиб ўтилган шартларга старт берилди. Иштирокчиларнинг топшириқларни бажаришдаги тезкорлиги, эпчилу чаққонлигини ҳакамлар ҳайъати аъзолари одилона баҳолаб бордилар. Муросасиз беллашувлардан сўнг шаҳардаги 33-мак-
табгача таълим муассасаси жамоаси танловда мутлоқ ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube