Тадбиркорлик – фаоллик, изланиш мезони

Шаҳримизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида кенг кўламли амалий ишлар қилинмоқда.

Мамлакат иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, амалга оширилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш асосида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўзсиз аёллар ўртасида тадбиркорлик ва ишбилармонликни ривожлантириш, жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш тадбиркор аёллардан энг аввало катта маҳорат, ўз касбига садоқат, мунтазам янгиликка интилиб ишлаш, фидоийликни талаб қилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлигида ташкил этилган “Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танлови энг иқтидорли, салоҳиятли, сиёсий ва маънавий фаол тадбиркор хотин-қизларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида муҳим омил бўлмоқда. Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган мазкур танловнинг шаҳар босқичи бунинг ёрқин далили бўлди.

Ижодкор, изланувчан, ташаббускор тадбиркор хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ўзаро таж- риба алмашишлари учун имкон ва янги ишчи ўринлари яратиш, инновацион технологиялардан унумли фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари иш услубини оммалаштириш мақсадида ўтказилган танловнинг шаҳар босқичида йигирма нафардан зиёд ишбилармон хотин-қизлар иштирок этишди.

Уларнинг ҳар бири ўз тадбиркорлик хўжалик-
ларини ривожлантириш,
янги ишчи ўринлари яратиш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини янада ривож- лантириш, тарғиб этиш борасидаги лойиҳаларини тақдим қилдилар. Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг ўз тадбиркорлик субъектларида инновацион ғоялар, соҳага оид янги технология ва иш услубларини қўллаш тажрибалари, иқтисодий билимлари, сиёсий-маънавий фаолликлари синовдан ўтказилди. Бунда иштирокчилар яратган янги ишчи ўринлари, хотин-қизларнинг фаол ижтимоий меҳнатга жалб қилинишлари, касбий маҳоратларини ва аёллар тадбиркорлигини сифат жиҳатдан ривожлантиришдаги илғор тажрибаларини оммалаштириш каби жиҳатларига асосий эътибор қаратилди.

Якка тартибдаги тадбиркор Комилахон Мад- раҳимова танловнинг шаҳар босқичи ғолиби бўлди. Унинг кенг ассортиментдаги тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга асосланган лойиҳаси, яратган 20 та янги ишчи ўрни биринчи ўринга муносиб топилди. 11 нафардан янги ишчи ўринлари яратган тадбиркор аёллар – Муқаддасхон Хошимова (миллий тикув маҳсулотлари) ва Унсиной Алиева (ётоқхона анжомлари) мос равишда танлов шаҳар босқичининг фахрли иккинчи ва учинчи ўринларини эгаллашди.

“Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танлови шаҳар босқичи ғолибларига ташкилотчилар ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши, Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ва тармоқ ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик-танловнинг шаҳар босқичини қизиқарли, оммавий ва уюшқоқлик билан ўтказишда ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими алоҳида жонбозлик кўрсатди.

 М.ҲАБИБ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube