Имконияти чекланганларга чексиз имкониятлар

Шаҳримиздаги 37-ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасаси имконияти чекланган 86 нафар ўғил-қизлар учун чексиз ғамхўрлик, меҳр-мурувват ва имкониятлар мужассам маскан вазифасини ўтамоқда.

Ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси мус- тақил давлатимизда энг устувор вазифа эканлигини ҳар куни, ҳар дамда ҳис қилаяпмиз. Биргина сўнгги йилларда, Юртбошимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар ижроси йўлида қад ростлаган замонавий, кўркам ўқув юртлари, мактабгача таълим муассасалари, кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосидаги узлуксиз таълим жараёни самараси бунинг ёрқин ифодасидир. Дарҳақиқат, мамлакатимизда бирорта бола ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бунга шаҳримиздаги тажрибали педагог, ташкилотчи, ўз касбининг чинакам фидойиси Санъат Тожибоева бошчилик қилаётган 37-ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасаси жамоасининг фаолияти билан танишиш жараёнида яна бир бор амин бўлиш мумкин.

Зеро, 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси асосида мазкур муассасанинг моддий техника базаси янада юксалди. Бугун бу ерда ўқув-тарбиявий ишлар сифатини яхшилаш, соҳа ходимларининг касбга оид билимлари, малакасини ошириш, ҳар бир тарбияланувчининг чекланган имкониятлари бўйича ҳаётга мослаш, таълим услуб ва жараёнини энг замонавий халқаро стандартлар даражасига кўтариш юзасидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун таълим муассасасида барча шароитлар мавжуд. Чунончи, боғчада таълим жараёни талабларига тўлиқ жавоб берадиган ўқув-машғулотлар, тиббий-муолажа, маиший-спорт хоналари, зарур анжом ва жиҳозлар мавжуд. Барча 8 та гуруҳ тарбияланувчилари муассасада доимий фаолият кўрсатаётган “Зумрадойлар давраси”, қўл меҳнати, санъат, спорт ва тасвирий кўникма тўга-
ракларига қамраб олинган. Энг муҳими ҳар бир бола учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилиб, ота-оналар, тиббий мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Жисмоний ривожланиш нуқсонларини бартараф этиш борасидаги коррекция ишларининг доимий назорати эса соғломлаштириш самарасини оширишга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари таълим муассасасида ҳудуддаги “Истиқлол”, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари, ота-оналар билан узвий ҳамкорликда “Болажон”, “Билимдон” ўқув дастурлари амалиётда кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида муассасада қисқа муддатли бепул ўқув гуруҳлари ташкил этилган.

— Бу ўқув гуруҳларимизга юқоридаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг 50 нафар фарзандлари қамраб олинган,-дейди мактабгача таълим муассасаси раҳбари Санъат Тожибоева. –Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини мактабга тайёрлаш мақсадида ташкил этилган бу ўқув гуруҳларимизда таълим соғломлаштириш жараёни бепул амалга оширилмоқда. Ўқув гуруҳлари машғулотлари ҳар куни уч соатдан режалаштирилган. Энг муҳими ҳукуматимиз томонидан яратилган мазкур имкониятнинг амалийлигидан ота-оналарнинг миннатдорлиги, мамнунлиги бизни беҳад қувонтириб, янада фаол ва астойдил ишлашга ундамоқда.

Мазкур мактабгача таълим муассасасида замонавий шароитларда ҳар бир тарбияланувчининг жисмоний нуқсонларини бартараф этиш, уларни реал ҳаётга мослаш, истеъдодларини чархлашда турли кўрик-танловлар, фестивал ва бадиий кўргазмаларда фаол иштирокини таъминлаш ҳам муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, муассасада “Халқаро болалар куни” муносабати билан белгиланган байрам тадбирларида болалар учун кўн-
гилочар сайллар, концерт дастурлари билан бирга уларнинг фаол иштирокида турли танлов ва кўргазмалар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур мактабгача таълим муассасасида эришилаётган натижаларда кўнглида болаларга нисбатан чексиз меҳр-мурувват мужассам жамоа аъзоларининг хизматлари катта. Тарбия- ланувчилар билан якка ва гуруҳларда маҳорат билан ишлаши, фаолиятига ижодий ёндошиши, замонавий ахборот коммуникациялари, педагогик технологиялардан унумли фойдаланиши билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган Матлубахон Шодиева, Дилдора Алиева, Муаттар Жўрабоева, Нозима Эргашева, Гулибарно Фармонқулова каби ходимларнинг кундалик фаолияти бунинг ёрқин исботидир. Уларнинг ҳар бири тарбия-
ланувчиларнинг ҳар бир куни, дақиқаси қувончларга тўлиши, ўзларига ишонч-
лари ортиши учун бор маҳоратлари, меҳр-мурувватларини сарфлаб меҳнат қилмоқда. Бундай фидойиликка эса бола кулса, олам кулишига ишонган, ўз касбига, болаларга чинакам меҳр қўйган кишиларгина қодирдирлар. Шу боис, ижодий изланиб, ҳар онда беғубор қалбларга қувонч улашиш йўлидаги фидойи меҳнатлари билан имконияти чекланган тарбияланувчиларига чексиз имкониятлар тақдим этаётган бу фидоийлар шижоати, саъй-ҳаракати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

М.Ҳабиб.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube