ИННОВАЦИЯ — ФАОЛИЯТ МЕЗОНИ

Бизнинг Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институтимиз мамлакатимиз ипакчилик ва тўқимачилик саноатининг етакчи илм-фан марказларидан бири бўлиб, хом табиий ипак сифатини яхшилаш, пиллакашлик чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш, пиллага дастлабки ишлов бериш, янги замонавий матолар яратиш, соҳага инновацион ғоялар ва технология- ларни фаол жорий этиш борасида кенг қамровли илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бормоқда. Ана шу эзгу мақсад йўлида институтда бугун 14 нафар олим, 10 нафарга яқин ёш тадқиқотчи ва кўплаб техник ходимлар меҳнат қилмоқда.

Сўнгги йилларда рес- публикамиз раҳбарияти, хукумат томонидан соҳа ривожига қаратилган юксак эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар институт олиму-мутахассисларининг машаққатли изланишларига янги руҳ, янги шижоат бағишламоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб- ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ипакчиликни янада ривожлантириш юзасидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг стратегик дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастурда соҳа ишлаб чиқариш хўжаликлари фаолияти мутаносиблигини таъминлаш, унинг таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улушини кўпайтириш, табиий толали тўқима маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоғини, энг аввало маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш сингари ўта масъулиятли вазифалар кўзда тутилган.

Бугунги кунда институтимиз олим ва тадқиқотчилари белгиланган бу масъулиятли вазифаларни муваффақиятли уддалаш мақсадида ўнлаб лойиҳалар устида жиддий илмий изланишлар ва амалий тажрибалар олиб боришмоқда. Бу изланиш ва тадқиқотларнинг асосий мақсади ички ва ташқи бозорда миллий матоларимиз рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, ўтган қисқа фурсатда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган стратегик дастур ва топшириқларни бажариш юзасидан қатор чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, энг аввало институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, изчил адо этилмоқда. Ходимлар меҳнат, турмуш шароитларини яхшилаш, илмий изла-
нишлар самарадорлигини оширишга эътибор кучайтирилди. Бу эса илмий изланишларга салоҳиятли ёшларни жалб қилиш имкониятини кенгайтирди.

Бироқ, очиқ айтиш ҳам лозимки, ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни, бу борадаги ютуқ ва натижаларимиз қанчалик қувонарли бўлмасин, олдинда янада масъулиятли вазифалар турибди. Амалий фаолиятимизда камчиликлар ҳам оз эмас. Буни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори яна бир бор яққол кўрсатиб берди. Зеро, қарорда таъкидланганидек, маҳаллий инновацион ишланмаларни амалга ошириш, бу борадаги изланишларга хорижий ҳамкорларни жалб этиш ва соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор ва илмий
ҳажмдор технологияни фаол тарқатишнинг самарали тизимини яратишдаги фаолиятимиз оқсамоқда. Республика вилоятлар кесимида илмий ва инновацион фаоллик паст, бир иштирокчининг қайта-қайта жалб этилиши эса, ҳар йилги тақдим қилинадиган инновацион ишланмалар, амалий тадқиқотларга буюртмалар тематикаларининг такрорланишига олиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг бу қарори истиқболдаги режалар ва амалий тадқиқотларимиз учун дастуриламал бўлиб қолиши зарур. Шундай экан, биз энг аввало илмий ишланмалар, тадқиқотлар самарадорлигини кескин оширишимиз, бунинг учун мамлакатимиз тўқимачилик ҳамда ипакчилик саноатининг барча ишлаб чиқариш субъектлари, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз зарур. Бу эса институтимизнинг ҳар бир ходимидан бундан буён ҳар қачонгидан ҳам астойдил ишлашни талаб қилади.

Муҳаммадкарим МИРЗАХОНОВ,

ЎзТТИТИ директорининг илмий-ишлар бўйича ўринбосари.

 

ИЗЛАНИШ, ИНТИЛИШ САМАРАСИ

шаҳримиздаги ЎзТТИТ институти базасида Табиий толалар саноати инсон ресурсларини ривожлантириш инновацион саноат парки ташкил этишга киришилди…

Маълумки, барча замон ва даврларда илм-фаннинг вазифаси ривожланиш, фароғатга эришиш воситаси бўлиб келган. Зеро, фаннинг ҳақиқий ва қонуний мақсади инсон ҳаётини янги ихтиролар, бойликлар билан тўлдиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам мустақил мамлакатимизда илм-фан тараққиётига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина жорий йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ҳам бунинг ёрқин мисоли.

Илм-фан тараққиётига юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги воситаси сифатида яратилаётган шарт-шароитлар, ғамхўрликларга бизнинг илмий-тадқиқот институтимиз фаолиятида сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни ҳам яққол мисол бўла олади. Чунончи, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ўтган йили шаҳримизга ташрифи чоғида институтимизни замонавий мезонлар, халқаро талаб, ички эҳтиёжларга жавоб берадиган, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш борасидаги изланишлар самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган намунавий илмий тадқиқот марказига айлантириш топшириғини берган эдилар. Сўзсиз бу институт фаолиятини тубдан янгилаш, моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашни тақозо этарди. Айни пайтда бу ўзгаришлар институт жамоаси олдига республикамиз тўқимачилик ва ипакчилик саноатига инновацион ғоялар, янги замонавий илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш борасида улкан масъулиятли вазифаларни қўйди.

Институтимиз олим ва мутахассислари зиммамизга қўйилган бу масъулиятли вазифаларни адо этиш, илмий ишланмалар самадорлигини ошириш, соҳа корхоналари фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш борасида астойдил изланиб меҳнат қилмоқда. Бунинг натижасида ўтган қисқа фурсатда институтда
“Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекс ечими бўйича чора-тадбирлар назорат режаси”, “Тут кўчатларини экиш ойлиги ўтказиш”, “Инновацион ва амалий лойиҳалар бўйича ишлаб чиқилган илмий янгиликларни, ноу-хауларни ишлаб чиқаришга жорий этиш чора-тадбирлари” ишлаб чиқилиб, улар ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда. Жадал инновацион ривожланишнинг муҳим омили сифатида институтимиз жамоаси ноу-хау ишланмаларини кенг жорий этиш борасида тармоқ корхоналари, халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Тошкент, Фарғона, Андижон, Бухоро вилоятлари тўқимачилик корхоналарида энг замонавий технологияларни жорий этиш борасида реал тадқиқотлар ўтказилмоқда. Мутахассис ва тадқиқотчиларимиз турли халқаро илмий анжуманларда иштирок этиб, амалий тажриба орттириб, халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишмоқда. Жумладан апрель ойида олимларимиз Хитой Халқ Республикаси тўқимачилик саноатининг энг йирик илмий-тадқиқот маркази Шанхай Донгхуа Университетида бўлишиб, ўзаро ҳамкорлик борасида халқаро меморандум имзолаб қайтишди.

Фаолиятимиздаги яна бир муҳим қадам, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида институтимиз базасида “Табиий толалар саноати инсон ресурсларини ривожлантириш инновацион саноат парки”ни ташкил этишга киришилгани бўлди. Зеро, бу лойиҳа энг аввало институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, табиий ва аралаш толалардан тайёр тўқима маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инсон омилидан фойдаланишни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, технологик жараёнларга Европа, Осиё давлатларидан келтириладиган ускуналарни, маҳаллий илмий ишланмаларни кенг жорий этишни назарда тутади.

Масалан, лойиҳа асосида институт бошқарув ва ишлаб чиқариш бинолари мукаммал таъмирланади ва 200 ўринга мўлжалланган инновацион саноат парки ташкил этилади. Саноат парки ўқув-лаборатория ускуналари, ўқув-ишлаб чиқариш дастгоҳлари, амалиёт қўлланмалари билан жиҳозланади. Саноат парки ўқув марказида эса тўртта йўналиш бўйича амалий (70 фоиз) ва назарий (30 фоиз) таълим жараёни йўлга қўйилиб, соҳа корхоналари учун мутахассис ходимлар тайёрланади. Бу ерда табиий толалар (пахта, ипак, жун, жигут, каноп)ни чуқур қайта ишлаш, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтиб, малака оширадилар. “Соф” махсус ихтисослаштирилган лабораторияси, маркетинг, савдо ва АКТ хизматлари таълими йўлга қўйилади.

Ушбу саноат парки лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, БМТ саноатни ривожлантириш ташкилоти, Германиянинг Festo Grup компанияси ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади. Бу борада вазирликда илк йиғилиш бўлиб ўтди ва вазифалар тақсимланиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, шаҳримизда ташкил этилаётган замонавий инновацион саноат парки аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, миллий матоларимизнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш, инновацион ғоялар, ноу-хау ва юқори технологиялар трансферида кўприк вазифасини адо этиш, таълим бериш йўли билан фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига кўмаклашиш, ниҳоят ишлаб чиқариш унумдорлигини ўстириш сингари эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Абдуҳаким ОХУНБОБОЕВ,

ЎзТТИТИ халқаро тадқиқот ва саноатни инклюзив ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube