ИСЛОМ БУЗҒУНЧИ ДИН ЭМАС…

ИСЛОМ БУЗҒУНЧИ ДИН ЭМАС…

уни бузиб талқин қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Дунё динлари маънавиятга хизмат қилади. У барча миллат ва элатларни бирдам, ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақиради. Тинчликни қадрлайди, бани одамизотни эзгуликка чорлайди. Қолаверса, дин эътиқод ва виждон эркинлигидир.

Бироқ, айрим кимсалар диндан ниқоб сифатида фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган диний ғояларни тарғиб қилиш, шунингдек, амалдаги давлат тузумини қонунчиликка хилоф равишда ўзгартиришга уриниб, жиноятга қўл урадилар.

Шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ўтказилган “Комплекс” тозалов тадбири давомида ҳуқуқбузарлар М.Алиев ҳамда А.Алиевга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари кўздан кечирилганда, уларнинг телефон аппаратлари хотирасидаги “Telegram” ижтимоий тармоғида диний мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган.

Фарғона давлат Университети мутахассислари хулосаларига кўра, ҳуқуқбузар М.Алиевдан далилий ашё тариқасида олинган “Samsung Galaxy S5” ҳамда М.Алиевнинг “Samsung Galaxy А3” уяли телефон аппаратлари хотирасидаги текширув учун тақдим қилинган материалларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган диний ғояларни тарғиб қилиш, шунингдек амалдаги Давлат тузумини қонунчиликка хилоф равишда ўзгартириш, ҳокимиятни босиб олишга, қонуний сайлаб қўйилган ва тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга очиқдан- очиқ даъват этувчи фикр ва чақириқлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Бироқ мазкур файлларда сақланаётган Абдуллоҳ Зуфар, Рашод қори Камолов, Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Бухорий ҳамда Абдували Мирзаевнинг ислом динига ёт бўлган тушунчаларни тарғиб қилувчи ҳамда турли ихтилофлар келтириб чиқарувчи маърузаларини Ўзбе-
кистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш таъқиқланганлиги кўрсатиб ўтилган.

Судланувчилар судда ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам диний мазмундаги маърузаларни телефонларига кўчириб олиб, “Телеграм” ижтимоий тармоғида очилган “Қариндошлар” гуруҳига тарқатиб келганликларини, ҳозирда қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонликларини билдириб, енгиллик беришларини сўради.

Одил суд ҳар икки жиноятчини қилмишларига яраша жазолади. Айбдорларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33- моддаси қўлланилиб, МЖтКнинг 1842 моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Авазбек ШЕРАЛИЕВ,

шаҳар Маъмурий судининг раиси.

 

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube