Хотира муқаддас, қадр улуғдир

Республикамизда таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги вазифаси ёш авлодни баркамол инсон этиб тарбиялаш, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларини таркиб топтириш, қалбида ёшлигидан Ватанга меҳр-муҳаббат ҳиссини уйғотишдир.

Бизнинг муассасамизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида шаҳар МТБ мудири Ж.Аҳмедова, Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими раҳбари М.Йўлдошева, шаҳардаги ҳарбий қисм вакили А.Соатов ҳамда барча мактабгача таълим муассасалари тарбиячи ва мусиқа раҳбарлари иштирок этдилар.

Болажонларга бўлинма томонидан ҳарбий кўргазмалар намойиш қилинди. Шу билан бирга муассасада миллий таомлар, қўл меҳнатлари кўрик-танлови намойиш этилди. Семинарда катта гуруҳ тарбиячиси И.Маъмурова “Матонатли касб эгалари”, рус тили тўгараги раҳбари Ш.Абдуллаева “Моя родина” мавзуларида очиқ машғулотлар ўтказдилар. Муассаса услубчиси М.Жўраева, мусиқа раҳбари Д.Мўйдинжонова, Г.Турсунова, тарбиячи Д.Каримовалар томонидан намойиш этилган мусиқий байрам дастури меҳмонларни хушнуд этди.

Элнура ЖАЛИЛОВА,

16-МТМ мудираси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube