ФУҚАРО ЭМАС, ҲУЖЖАТЛАР ҲАРАКАТЛАНАДИ…

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича изчил амалий ишлар тобора кенг кўлам касб этмоқда.

Юртимизда маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида қабул қилинган давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Адлия вазирлиги ҳузурида давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжатлар асосида уч йилда 60 га яқин хизматлар алоҳида марказлар томонидан кўрсатилиши қатъий белгилаб қўйилди. Зеро, фармон асосида соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш масъулияти юкланган алоҳида давлат органи – давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (марказлари) ташкил этилди.

Эндиликда “ягона дарча” тамойили нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки бевосита фуқароларга ҳам хизмат кўрсатмоқда. Давлат хизматчилари билан бевосита мулоқот қилмасдан ҳамкорликни таъминлаш аҳоли учун давлат хизматларини коррупция хавфисиз тезкорлик билан кўрсатиш имконини беради. Бюрократия ва сансалорлик ҳолатларини бартараф этади, ўз навбатида халқ қабулхоналари ва давлат хизматлари марказлари шаҳар миқёсида ягона яхлит фаолият олиб бориб, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали тизимини шакллантиради.

Президент фармонида давлат хизматлари ягона реестирини ташкил этиш, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича ягона маъмурий регламентлар ишлаб чиқиш, Агентлик унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларида ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ҳамда дастурий маҳсулотларни, шунингдек, аппарат дастурий мажмуаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган. Бу давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» деган муҳим тамо- йилни жорий этиш имконини беради.

Шу муносабат билан шаҳримиздаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини идораси рўпарасидаги Б.Нақшбандий кўча 214 “б”-уйда (собиқ “Ягона дарча”) шаҳар давлат хизматлари маркази фаолият кўрсата бошлади. Бу ерда Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан соғлиқни сақлаш, лицензиялаш, солиқ, божхона ва бошқа соҳаларни жадал, сифат жиҳатидан яхшилашнинг муҳим механизмлари, шунингдек, давлат хизматлари бў- йича мобил иловаларни ишлаб чиқиш, хизматларни олис жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш, аҳоли билан тезкор алоқалар, расмий веб-сайтлардаги интернет-ботлар, ижтимоий тармоқлар ёрдамида қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, 2018−2020 йилларда жорий этилишига қараб Давлат хизматлари марказларида «Ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланди. Жумладан, уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳоли талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.

Бир сўз билан айтганда, Фармон билан давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги ташкилий асослари жорий этилмоқда, давлат ва аҳоли ўзаро ҳамкорлигининг замонавий концепциясига пойдевор қўйилди. Бу эса аҳолининг идорама-идора сансалорликларига барҳам беради, одамларнинг турли муаммоларини тез ва сифатли ҳал этиш имконини яратади. Бошқача айтганда фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланишини таъминлайди.

А.ҲАКИМОВ,

шаҳар Давлат хизмати кўрсатиш маркази директори вазифасини бажарувчи.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube