ТАРИХДАН САДО БЕРГУВЧИ ОБОД ГЎШАЛАР

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши  “Ёшлар қаноти” томонидан ёшлар ўртасида “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида “Бурхониддин Марғиноний” мажмуаси ҳамда “Пур Сиддиқ” мажмуаларида ёшлар акцияси ўтказилди.

Ёшлар акциясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши девони “Ёшлар қаноти” мутахассиси Х.Шерматова, ЎзМТДП шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Ш.Мад- раҳимов, шаҳар ҳокими ўринбосари И.Азизов. Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Б.Бабаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти раиси А.Бакиров, партия “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” етакчилари иштирок этдилар.

Акция қатнашчиларига дастлаб Бурхониддин Марғиноний мажмуасида бўлиб, унинг барпо этилиш тарихи ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар. Шундан сўнг “Пур Сиддиқ” мажмуасида ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш ишларида иштирок этишди.

Халқимизнинг тарихида Бурхониддин Марғинонийнинг ўрни ва хизмати беқиёсдир. Алломанинг шоҳ асари – “Хидоя” ҳақида мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов бундай деган эди: “Марғинонийнинг ўлмас мероси, хусусан, “Хидоя” (тўғри йўл) деб аталган китоби, мана саккиз асрдирки, мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба сифатида эътироф этиб келинмоқда. Айниқса, бу мумтоз асарнинг Европа халқлари тилларига ҳам таржима қилингани, бутун дунёда катта қизиқиш билан ўрганилаётгани, унга турли тилларда кўплаб шарҳ ва изоҳлар битилгани Марғиноний меросининг умумбашарий аҳамиятидан далолат беради.

Юртимизда бу улуғ фиқх олими ва унинг меросига муносиб эҳтиром кўрсатилмоқда. 2000 йили аллома таваллудининг 910 йиллиги катта тантана билан нишонланди. “Адолат” нашриётида “Хидоя” асарининг биринчи жилди 10000 нусхада чоп этилди. Айни пайтда, аллома асарларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги эзгу ишлар давом эттирилмоқда. Унинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш ёшларнинг маънавий камолоти ҳамда ҳуқуқий билимини оширишда катта аҳамиятга эгадир.

Шу жумладан ёшлар акцияси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси устави ва дастурида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб ўтган давр- да аҳоли, биринчи навбатда ёшларга миллий ўзликни англашига кўмаклашиш, маданий меросимизни ўрганишда ёрдамлашиш,
қадриятларимизни асраб-авайлашни сингдириш  ва кўп минг йиллик тарихий-маданий меросимиз билан халқимиз, айниқса, ёш авлод ҳамда чет эллик меҳмонлар, сайёҳларни таништириш, тарихий қадриятларимизни бутун дунёга тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Шу муносабат билан моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янги босқичга олиб чиқиш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари борасида келгуси режалар ишлаб чиқилди.

Саломатхон АСҚАРОВА,

ЎзМТДП «Ёшлар қаноти» шаҳар Кенгаши раҳбари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube