МАРҒИЛОН ҚАДАМЖОЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабрис- тонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз зиёратгоҳлари, масжидлари ва қабристонларида қурилиш таъмирлаш, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар юрт бойлигидир. Бу қутлуғ масканлардаги ободлик эса маънавиятимиз, қадриятларимиз даражасини белгилайди. Минг шукур, жаннатмакон Ўзбекистонимиз маданий меросга, тарихий обидаларга, азиз зиёратгоҳларга бой ўлка. Истиқлол шарофати билан йиллар давомида қаровсиз қолдирилган муқаддас қадамжолар ўз қадрини топди, бугун эса чиройини дунёга кўз-кўз қилмоқда. Уларни зиёрат қилиш, гўзал табиатидан баҳраманд бўлиш эса кишига роҳат ва завқ-шавқ бағишлайди. Шу боис баҳор фасли кириб келиши билан муқаддас қадамжолар гавжумлашиб, ҳордиқ чиқариш, кўнгил ёзиш масканларига айланади.

Бугунги кунда шаҳримизда 5 та зиёратгоҳ, 41 та маданий мерос объектлари, 26 та жомъе масжидлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос тарихий аҳамиятга эгадир. «Са-йид Аҳмад хўжа Эшон», «Улуғмозор» ҳамда «Пурсиддиқ» зиёратгоҳлари шаҳримизнинг энг гавжум гўшаларидан биридир. Мазкур объект-
ларда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун қатор қўлайликлар яратилган. Аммо, баъзи мутасадди масъулларнинг эътиборсизлиги, масъулиятсизлиги оқибатида зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тизимида бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги ҳам кузатилмоқда. Хусусан, мавжуд зиёратгоҳларни миллий архитектура, ўймакорлик ҳамда замонавий шаҳарсозлик услуб- ларини уйғунлаштирган ҳолда қайта таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бугуннинг долзарб вазифасига айланган.

Бундан ташқари, шаҳ- римиз ҳудудидаги «Каптарли мозор», «Гўдакмозор», «Баҳромхўжа эшон», «Хўжапорсо», «Машад», «Деҳқонобод» каби қабристонларда очиқ айвонлар янгиланиб, ободончилик ишлари амалга оширилди. Ҳашар йўли билан ҳам тозалаш ва ободошлаштириш юмушлари бажарилмоқда.

Зиёратгоҳ ва қаб- ристонлар мунтазам равишда шаҳар ҳокимлиги эътибори ва назоратида бўлмоқда. Шаҳарда фаолият кўрсатаётган зиёратгоҳларда мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштирувчи шаҳар штаби таркиби тасдиқланиб, тегишли мутасаддиларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Дарҳақиқат, муқаддас қадамжоларга муносабат халқимиз маънавияти ва дунёқарашини белгилаб берар экан, асло бефарқ ва лоқайд бўлишга ҳаққимиз йўқ. Чунки биз ўтмиши ҳам, келажаги ҳам буюк халқмиз. Ватаннинг ҳар қарич ерини чаманзорга айлантириш бурчимиздир.

Илҳомжон ТОШПЎЛАТОВ,

шаҳар ҳокими ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube