Ташқи меҳнат миграцияси

ҚУЛАЙ, ХАВФСИЗ, АРЗОН ВА МАНФААТЛИ

Юртимиз улкан янгиланишлар ва ислоҳотлар асосида шиддат билан олға одимламоқдаки, ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида, ҳар бир кунида беқиёс ўзгаришларнинг шоҳиди бўлаяпмиз. Энг муҳими бу ўзгаришлар биринчи навбатда, инсон манфаатларини тўлиқ таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан сўнгги вақтларда республикамизда меҳнат миграциясини тартибга солувчи қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакат ташқарисида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекис- тон фуқароларининг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминловчи ҳужжатлар қабул қилиниб, улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир муҳим қадам бўлди. Зеро, мазкур қарор ҳамюртларимизга хорижга ишга қулай, хавфсиз, арзон ва энг муҳими манфаатли (кредит маблағлари билан) бориш имкониятларини яратиб, янги имтиёзлар эшигини очиб берди.

Мухбиримиз шаҳар ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Толибжон Асомиддинов билан мазкур қарор мақсади, яратилган қулайлик ва имтиёзлар ҳақида суҳбатлашиб, муштарийларимизни қизиқтираётган саволларга жавоб беришни илтимос қилди.

— Аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори мақсад-моҳияти, унинг ижроси юзасидан шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берсангиз?

— Маълумки, вақтинчалик меҳнат фаолияти учун хорижга ишга чиқаётган юртдошларимизнинг аксарият қисми ўз ҳаётларини хавфга қўйиб, чегарадош давлатлар авторанспорт воситаларидан фойдаланаётган эдилар. Чунки, бу давлатлар ҳудудида йўловчи ташувчи автотранспортларнинг нархи биздаги темир ва ҳаво йўллари транспорти нархларидан 2,5-4 марта арзон. Бунинг устига хо-
рижга мустақил равишда, аксарият ҳолларда ноқонуний йўл билан ишга борган фуқароларимиз ҳеч қандай ижтимоий суғурта полисларига, ҳуқуқларга эга эмаслиги уларга жиддий ноқулайликлар туғдираётган эди. Президентимизнинг “Ўзбекистон Респуб- ликаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биринчи навбатда юқоридаги камчиликларни бартараф этиш, фуқароларимизни республика ташқарисидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойигача хавфсиз етиб олиши, уларнинг хавфсиз ташилишини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани алоҳида аҳамиятга моликдир. Шунингдек, мазкур қарорда вақтинчалик меҳнат фаолияти учун хорижга борувчиларга бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилиши ҳам кўзда тутилган.

Шу боис ҳам барча жойлардаги каби вилоятимиз ва шаҳримизда ҳам мазкур қарор ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоятимиз марказида республика ташқи миграция агентлиги ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга имтиёзли баҳоларда чипта сотиш бўйича ихтисослаштирилган кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Бизнинг шаҳар бандликка кўмак- лашиш марказимизда эса қарор асосида республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш сектори ташкил этилди.

— Қарорда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун
республикамиз ташқарисига чиқаётган фуқароларга қандай қулайлик- лар назарда тутилган?

— Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларнинг хавфсиз ташилишини таъминлаш мақсадида қарор асосида энг аввало “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистон темир йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2018 йил 1 майгача республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар кўп борувчи ёки юқори концентрацияли шаҳарларга янги темир йўл йўналишлари жорий этилиши қатъий белгилаб қўйилди.

2018 йил 1 июнгача меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларга янги йўловчи поездларни қўшиш ҳамда плацкарт ва умумий вагонлар сонини кўпайтириш, жумладан, ушбу йўналишлардаги темир йўл поезди жўнашини ҳудудий темир йўл станцияларида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга 2018 йил 1 апрелигача Вазирлар маҳкамасига компания ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи, кам бюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш вазифаси топширилди.

АТ “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари, хизматлар учун минимал комиссия ва ноль суммада суғурта депозити “VISA-migrant” банк пластик карталарини жорий этиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда 2018-2019 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига рўйхатга олиш шарти билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларнинг темир йўл ва авиачипталар ҳариди учун бир йилда бир марта чипта ҳаражатларининг 300 минг сўмини қоплаши белгиланди.

АТИБ “Ипотека банк”нинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларнинг йўл давомида транспорт ва бошқа ҳаражатлари, чет элда ишга жойлашиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳаражатларини халқаро тўлов тизимлари (Western Union, Contact ва бошқ.) орқали пул ўтказиш ва кредит тўлашнинг мослашувчан механизмини жорий этиш орқали 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредитлаш тизими кенг жорий этилди.

— Сиз бир қатор имтиёзлар белгиланганлигини ҳам тилга олиб ўтдингиз. Бу имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз?

— Қарор асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йил 1 апрелдан эътиборан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ва ташқи меҳнат миграция- си агентлиги электрон базасида рўйхатга олинган фуқаролар учун йўлга чиқишдан камида 31 кундан 45 кунгача сотилган чипталарга 35 фоиз, 6 кундан 30 кунгача олдин сотилган темир йўл чипталарга 25 фоиз чегирма тақдим этилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, купе ва СВ вагонларга таъриф қийматидан поезд жўнашидан 5 кун олдин расмийлаштирилган чипталар учун 5 фоиз, 31-45 кун олдин расмийлаштирилган чипталарга 45 фоиз чегирма тақдим этилиши белгиланди. Бундан ташқари фуқаролар йўлга чиқишдан камида 20 кун олдин мурожаат қилганда иқтисодий (эконом) класс авиачипталари нарҳига 20 фоизгача чегирма тақдим этиши белгилаб қўйилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу қарор ҳамюртларимизнинг хо-
рижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз ва қулай шароитларда етиб олишлари, энг муҳими, ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларидан тўла фойдаланиб ишлашларига хизмат қилади. Демак, мазкур қарор глобаллашув, халқаро меҳнат бозори ривожи ва ишчи кучининг трансҳудудий оқими кенгайиши шароитларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаётган ҳамюртларимиз, уларнинг оила аъзолари манфаатларига хизмат қилади.

Суҳбатдош: Муродилло МИРЗАЖОНОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube