Шаҳримиз ижтимоий — қтисодий юксалиши кўрсаткичлари

Сарҳисоб: факт ва рақамлар

Ўтган 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” шаҳримиз хўжалиги равнақи, ижтимоий маданий юксалишида муҳим босқич бўлди. Зеро, ўтган йили шаҳримизда саноат ишлаб чиқариши, қурилиш пудрат ишлари ялпи маҳсулот ҳажмида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари улуши кескин ўсди. Буни 2017 йил январь-декабрь ойларида асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича статистик маълумотлар яққол тасдиқлаб турибди. Шу боис қуйида шаҳар бўйича бу ҳақдаги ахборотномани этиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

  1. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар

Шаҳар саноат корхоналарида таркибий ўзгариш- ларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жихатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2017 йилнинг январь–декабрь ойларида  431,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ўсиш суръати 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан 110,4 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида 395,1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 110,1 фоизни ташкил этди.

2017 йилнинг январь- сентябрида ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар)нинг ҳажми 98,8 млрд. сўмни ёки 2016 йилга нисбатан 109,8 фоизни ташкил этди.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2017 йилда 118,4 млрд. сўмни ёки 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати 169,9 фоизни ташкил қилди.

  1. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

(деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони шаҳарда 2 561 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлари 1 544 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 60,2 фоизини ташкил қилди. Йил бошидан жами 388 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинди.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2 239 тани ташкил қилган бўлиб (ўтган йилнинг мос даврида 1 980 та), шундан, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари улуши 88,4 фоизни ташкил эди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2017 йилда 380 та кичик бизнес субъектларини (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) ташкил этиш имконини берди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 114,1 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида 121 та корхона ва ташкилот фаолияти тугатилди. Улардан 102 таси ихтиёрий тартибда тугатилган.

  1. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

2017 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига шаҳарда дебитор қарздорлик 431,4 млн. сўмни ташкил килиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 339,3 млн. сўмга камайган.

Муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд эмас.

Кредитор қарздорлик 711,1 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66,3 млн. сўмга камайди.

2017 йилда зарар кўриб ишлаётган корхоналар рўйхатга олинмади.

  1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ

Давлат бюджетидан ажратилган инвестициялар ижтимоий соҳани ва ҳаётий таъминот тизимини қўллаб қувватлашга, Фарғона вилояти инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган манзилли инвестиция дастурларини амалга ошириш учун йўналтирилган.

Таълим жараёнини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора–тадбирлар доирасида лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим ва ихтисос- лаштирилган мактабларни қуриш ва капитал реконструкция қилиш ҳисобига 1 635,5 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Киритилган инвестициялар ҳисобига 1 296 ўринли умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди.

Коммунал қурилишда 10 км. сув тармоғи ва 9 км. газ тармоғи ишга туширилди. Ўтган йил мос даврда 30,4 км. сув ва 0,2 км. газ тармоғи ишга туширилди.

  1. ДЕМОГРАФИК ҲОЛАТ ВА БАНДЛИК

Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ҳолатига шаҳар доимий аҳолисининг сони 228,3 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 4,6 минг кишига ёки 1,2 фоизга кўпайди.

2017 йилда туғилганлар сони 4 729 кишини ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 206 кишига камайди. 2017 йилнинг январь-декабрида вафот этганлар сони 1 199 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилга нисбатан 24 кишига камайди.

2017 йилда ФҲДЁ органларида 1 983 та никоҳ ва 262 та ажралишлар рўйхатга олинди. 2016 йилнинг мос даврида 1 818 та никоҳлар ва 222 та ажралишлар рўйхатга олинган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида шаҳар бўйича кўчиб келганлар сони 975 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 1 295 кишини ташкил қилди.
Миграция қолдиғи — 320 тани ташкил этди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, ўтган 2017 йил шаҳар иқтисодий-ижтимоий тараққиётида муҳим босқич бўлди. Асосий иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг барча кўрсаткичлари параметрларида сезиларли ўсиш кузатилди. Демак, “Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да эришилган бу натижаларни янада мустаҳкамлаш зарур. Бунинг учун белгиланган давлат дастурлари ижросини тўлиқ таъминлаш, янги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ишлаб чиқишни жадаллаштириш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади.

шаҳар Статистика бўлими.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube