ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ ЮҚОРИ САМАРА ОМИЛИ

Сўнгги пайтларда юртимизда инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини кафолатлаш ва таъминлашга йўналтирилган кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб амалиётга жорий этилмоқда. Айниқса, ишлаётганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи қатор тузилмалар ташкил этилгани, яратилаётган имтиёзу-енгилликлар, шарт-шароитлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Табиийки, бундай янгиланишлар жараёнида касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам ҳар бир ходимнинг ўз куч ва имконияти, қобилияти ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кўмак- лашиш, ишлаётганларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, улар учун қулай ва зарур меҳнат, маданий-маиший шароитлар яратишга ўз фаолиятининг энг муҳим йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратмоқда. Буни бизнинг Ободонлаштириш бош- қармамиз касаба уюшмаси қўмитасининг бугунги фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Яқинда бошқарма маъмурияти ва қўмитамизнинг 2016-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини ўтган йилдаги ижроси якунига бағишланган йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар буни яна бир тасдиғи бўлди.

Зеро, жамоа шартномаси бу якка тартибда меҳнат шартномалари тузиш ва бекор қилиш ваколатига эга иш берувчи корхона ва меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоялашдаги ягона вакили сифатида касаба уюшмаси билан тузиладиган муҳим меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда жамоа шартномаси ижросининг йиллик якуни бошқармада меҳнат қилаётган 370 нафар ходимнинг ҳар бирини манфаатига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Хусусан, ўтган хўжалик йилида ишчи хизматчиларнинг иш ҳақи жамоа шартномасида белгиланган муддатларда мунтазам ўз вақтида тўланди. Ўз касбий мажбуриятларини вақтида, сифатли ижро этган, иш жараёнида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган ишчи ходимларга қўшимча 10-15 фоизли ойлик мукофот пуллари тақдим этилди. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги қарори асосида ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз меҳнат фаолияти учун жамоа шартномасига янги мукофот тури киритилиб, унинг ижроси тўлиқ таъминланди.

Иш берувчи томонидан меҳнат муҳофазаси борасидаги шартномавий талаблар ҳам тўлиқ адо этилди. Энг аввало, барча ходимлар учун гигиена ҳамда хавфсизлик талаб- ларига жавоб берадиган меҳнат шароити яратиб берилди. Ходимлар техника хавфсизлиги кўригидан тўлиқ ўтказилиб, бу борада махсус ўқув курслари ташкил этилди. Ишчи ходимлар хавфсизлик талабларига мос махсус кийим-бош билан таъминланди. Биргина шу мақсадларга маъмурият томонидан ўтган йили 30 миллион сўм маблағ ажратилди.

Ўтган йили жамоа шартномасининг маданий маиший шароит яратиш, ходимларнинг дам олиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш билан боғлиқ шартлари ижроси ҳам доимий эътибор ва назоратда бўлди. Шу боис дам олиш таътилига чиққан, вақтинча соғлигини йўқотган ходимлар аризаларига мувофиқ зарур сиҳатгоҳ ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига йўналтирилди. Беш нафар ходимга санаторий типидаги сиҳатгоҳларга, 10 нафар ходимларнинг фарзандларига эса болалар оромгоҳларига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

Бир сўз билан айтганда ўтган хўжалик йилида меҳнат шартномаси талаблари қониқарли даражада адо этилди. Ходимларнинг амалдаги қонун, бошқа меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан жамоа шартномасида белгиланган меҳнат қилиш ҳуқуқ ва кафолатлари таъминланди. Аммо шунга қарамай жамоа шартномаси ижросининг йиллик якунига бағишланган йиғилиш чуқур таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди. Унда жамоа шартномаси ижроси самарадорлигини ошириш, меҳнат, дам олиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ реал фикрлар, янги таклифлар киритилди. Улар асосида жамоа шартномасига давлатимиз раҳбарининг ички туризмни ривожлантириш борасидаги қарорига асосан бошқарма ходимларининг юртимизнинг қадимий шаҳарларига саёҳатларини уюштириш, дам олиш ва байрам кунлари ишловчилар учун қўшимча иш ҳақи тўлаш, яқинлари вафоти муносабати билан ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш, иш ҳақини нақд пул шаклида тўлаш, аёл ходимларга қўшимча имтиёзлар яратиш билан боғлиқ янги шартлар киритилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да йўлга қў- йилган ишлаётганларнинг ижтимоий, маданий-маиший шароитларига доимий эътибор, мунтазам иқтисодий рағбат жамоа фаолиятининг самарадорлигини юксалишида, муаммоли масалаларга ечим топишда муҳим йўналишга айланди. Демак, касаба уюшмамиз қўмитаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда амалдаги “Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам жамоа шартномаси талабларини тўлиқ ва сўзсиз бажарилиши учун астойдил ҳаракат қилади.

Мансурхон БАХРОМОВ,

шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube