МУҲИМ МАСАЛА – ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг шаҳар миқёсидаги ижроси юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни ЎзЛиДеП шаҳар ижроия қўмитаси раиси Р.Мирзааҳмедов олиб борди. Йиғилиш аввалида Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси шаҳар бўлими бошлиғи З.Ғофурова ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бош- қариш ягона дирекцияси раҳбари Б.Мирходжаевнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботларда таъкидланганидек, шаҳар ҳокимининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссия”си ташкил этилган.

Хусусийлаштирилган объектларнинг аниқланиши ҳамда лойиҳалар ишлаб чиқилиши, уларнинг фойдаланишга қабул қилиниши, лойиҳа бажарилмаган тақдирда солиқ органларига хулосалар тақдим этилиши Идоралараро комиссиянинг баённомалари асосида амалга оширилади. Хатлов натижаларига кўра шаҳардаги 401 та аввал хусусийлаштирилган объектлар аниқланиб, шундан 321 та объектлар фаолият кўрсатаётганлиги, 43 та объектлар бўш турган лекин ишлаб чиқариш майдонларига эга эканлиги, 36 та объектлар бузилганлиги ва 1 та объект эгасиз эканлиги маълум бўлган. Тўла қувватда ишламаётган ёки бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича 34 нафар мулкдорга огоҳлантириш хатлари берилган. Огоҳлантириш хатларида юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти билан таништирилиб, инвестиция лойиҳаларини рағбатлантириш мақсадида берилган имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тармоқ жадваллари тасдиқланган бўлиб, унга кўра шаҳарда аввал хусусийлаштирилган лекин ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган, бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва аниқлаш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилиш якунида юқоридаги қарор ижросини таъминлашда барча тегишли мутасадди ташкилотларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳақида келишиб олинди.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube