АҲОЛИНИ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАВСУМИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШ

Бандлик

АҲОЛИНИ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАВСУМИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШ

Шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5052-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3268-сонли қарори ижросини таъминлаш, ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган мавсумий жамоат ишларига кенг жалб этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси тузилмасига бош-
қарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилди.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар иш берувчилар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил қилинган жамоат ишларида аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида иштирок этиш учун юборилган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи 100 фоиз миқдорида жамғарма ҳисобидан қопланади.

Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари буюртмалари асосида ташкил қилинган жамоат ишларида Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида иштирок этиш учун юборилган фуқароларга иш ҳақи бўйича тўловларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қопланади. Бунда жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларнинг Жамғарма томонидан қопланадиган қисми энг кам ойлик иш ҳақининг икки ярим баробаридан ошмаслиги керак.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этиш асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини манзилли ва тизимли равишда ташкил этиш, шаҳримизнинг ҳар бир маҳалласида истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларни қамраб олган ҳолда тўланадиган жамоат ишларининг сифатли, тўлиқ ва самарали бажарилишига эришиш муҳим.

Марказимиз томонидан ўтган январь, февраль ойларида 101 нафар ишсиз фуқаролар ободонлаштириш йўналиши бўйича иш билан таъминланиб, 516 ,376 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи тўланди. Март ойида эса 180 нафар фуқарони мавсумий иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Келгусида эса иш билан банд бўлмаган аҳолини мавсумий жамоат ишларининг шаҳар, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш ), уй-жой коммунал ва бош-қа инфратузилма объектларини, кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш, мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш; ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш, саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар; объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш каби турларига ҳам жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу эса кам таъминланган аҳоли қатламларининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Толибжон АСОМУТДИНОВ,

шаҳар Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази директори.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube