БУЮК ЙЎЛБОШЧИ

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Бугунги кунда мус-тақил юртимиз асосчиси – Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси” ижроси юзасидан шаҳар ҳокимлигининг тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, белгиланган вазифалар тақсимоти амалга оширилди.

Жумладан республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фуқаролар ва хорижий таниқли шахслар билан мактублар орқали мулоқотда муҳокама этилган муҳим масалаларни ўрганиш юзасидан тайёрланган “Президентга мактублар” ёхуд Юртбоши билан мулоқотлар номли услубий қўлланмалари жойларда ташкил этилган тарғибот тадбирлар иштирокчиларига тарқатилди.

Бундан ташқари, шаҳардаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим муассалари, жумладан шаҳримиздаги 2-тиббиёт, банк коллежи, 1-умумтаълим мактабларида “Ислом Каримов – миллатлараро тотувлик ғояси ташаббускори”, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак?”, “Ислом Каримов ва ёшлар” мавзуларида маданият ва санъат намоёндалари, олим ва зиёлилар, шоир ва ёзувчилар иштирокида давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Айни кунларда эса шаҳардаги маҳаллалар, ўрта махсус таълим муассалари ва меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан яратилган асарларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлиги ўтказилмоқда.

Марямхон ЙЎЛДОШЕВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube