ХОТИРА ЧИРОҒИ МАНГУ ЁНАДИ

Ислом Абдуғаниевич Каримов!.. Бу номни нафақат мамлакатимиз аҳли балки, бутун дунё халқлари камоли эҳтиром ва меҳр-муҳаббат билан тилга оладилар. У 21 асрнинг энг машҳур кишиси ва мамлакатнинг доно ва одил йўлбошчиси сифатида довруғ қозонгани айни ҳақиқат.

Улкан имкониятлар мамлакати саналмиш Ўзбекистонни қисқа фурсатлар давомида жаҳон мамлакатлари орасида тенглар ичра тенг қилгани, иқтисодий жиҳатдан юксалтириб, халқнинг турмуш фаровонлигини муттасил ошириб боргани таҳсинга сазовордир. Муҳтарам Биринчи Президентимиз айниқса биз ёшларга ғоят эътиборли ва ғамхўр эдилар. Юрт ёшларини ўз фарзандларидек суяр, салоҳиятли ёшлар эришган муваффақиятлардан беҳад севинар эдилар. Биз ҳамиша у кишининг “Сизлар менинг фарзандларимсизлар, барчангизни яхши кўраман” деган сўзларини ҳаяжон ила тинглар, шундай адолатпарвар ва меҳрибон йўлбошчимиз борлигидан бошимиз кўкларга етарди.

Бугун биз суйган, ўз отамиздек қадрдон бўлиб қолган Ислом ота орамизда йўқ. Бироқ у кишидан мерос бўлиб қолган эзгу ишлар, бунёдкорлик намуналари бизларга ибрат мактабидир. Яхшилар ёди асло ўчмаганидек, юрт отасига айланган Ислом Каримовнинг ҳам табаррук номи диллардан асло ўчмайди.

Муҳаммадюсуф МАХСУДОВ,

Банк коллежи ўқувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube