МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – МЕТИН ҚАЛҚОНИМИЗ

Байрам тадбирлари

Мустақиллик йилларида халқимиз эришган энг катта бойлик, ҳеч шубҳасиз тинч-тотув ҳаётимиздир. Ана шу осойишта ва барқарор ҳаётнинг мустаҳкам қалқони – миллий армиямизнинг барпо этилиши билан узвий боғлиқ.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига мувофиқ шаҳримиздаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбирда ҳам юрт тинчлиги, ватан тараққиёти йўлида соҳада фидойилик кўрсатаётган ҳарбийлар шарафланди.

Тадбирни шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев кириш сўзи билан очиб, ўтган йиллар мобайнида юртимизда давр талаби ва жаҳон андозаларига мос Қуролли Кучлар тизимини барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди ва барчани байрам билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг ҳарбий ва мудофаа тизимида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган бир қатор фаоллар, зобит-аскарлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари айём муносабати билан шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан шаҳар Мудофаа бўлими бош-
лиғи, подполковник Нусрат Ниёзов ва бир қатор соҳа фидойилари мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни ҳимоя қилиш, мус-
тақиллигимизни янада мустаҳкамлашнинг кафолати бўлган Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётгани, ёшлар орасида ҳарбий хизматга бўлган иштиёқ кундан-кунга сезиларли ортаётганлигини мамнуният билан эътироф этдилар.

Санъат усталари, истеъдодли ёшлар, 21-мактабгача таълим муссасаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган дилрабо куй-қўшиқлар ва қизиқарли бадиий дастур намойиши байрам иштирокчиларига олам-олам хушнудлик улашди.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube