ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги энг устувор вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Биринчи маса юзасидан шаҳар молия бўлимининг мудири Умиджон Мирзаевнинг маърузаси тингланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2018 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил  учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ, 2018 йил учун Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлари ва ҳаражатлари 144904.8 млн. сўм миқдорида тасдиқланди.

Шаҳар ҳокимлиги молия бўлимига 2018 йил учун маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичларини шаҳар бюджети ташкилотлари кесимида Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет” Кодексига мувофиқ белгиланган муддатларда ишлаб чиқиб, шаҳар бюджетидан маблағ олувчиларга етказиш вазифаси юклатилди.

Шаҳар Давлат солиқ ва молия бўлими маҳаллий бюджет даромадлари тушумини таъминлаб бориш, солиқ йиғувчанлигини ошириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги боқиманда қарздорлигини қисқартириш ҳамда даромад базасини мустаҳкамлаш ва доимий равишда маҳаллий бюджетларга қўшимча даромадлар тушумини жалб этилишини таъминлаб бориш вазифалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги энг устувор вазифаларни белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.

Сиёсий партиялар ҳамда доимий комиссиялар раисларига:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган топшириқлар ва ҳудудларни ижтимой-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги энг устувор вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тарғибот ишларини ташкил этиш;

тарғибот ишларини ташкил этишда, шаҳар Кенгаши депутатлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, фаол ёшлар ва нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳларини тузиб, уларнинг фаол иштирокини таъминлашга эътибор қаратиш;

шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарларига шаҳар ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимой-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги энг устувор вазифаларни белгилаш ва уларни ижросини таъминлаш юзасидан «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.

Сессияда вилоят молия бошқармаси бўлим бошлиғи Элбек Эшонқулов сўзга чиқди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб бир овоздан маъқулланди.

Ўз мухбиримиз.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube