ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ ТАДОРИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг байрамга тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 29 нафардан иборат шаҳар комиссияси таркиби тасдиқланди.

Унга кўра жамоат тартибини сақлаш, ҳавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида шаҳардаги хуқуқни мухофаза қилиш идоралари, маҳалла раислари, маҳалла посбонлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, мавжуд 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида «Тозалаш-Антитеррор» махсус тезкор профилактик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали ва таъсирчан услубда амалга ошириш мақсадида Эркин Воҳидов номидаги “Ижодкорлар” боғининг ёзги амфи
театри биносида ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур жадвалига асосан кеч соат 19.00 дан 22.00 га қадар мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним- мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик шукронаси” маданий-маърифий тадбирлари юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, жойларда маданий-маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечаларнинг ташкил этилаётгани ҳамшаҳарларимизга чинакам байрам кайфиятини улашаётгани бежиз эмас. Таниқли олимлар, ижодкор-зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари иштирокида 8- Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбекистонимни куйлайман” шиори остида бўлиб ўтган байрам тадбири жулар жумласидандир.

Айём арафасида Қувасой шаҳридаги “Мехнат — Рохат” оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказаётган шаҳримиздаги Меҳрибонлик уйининг140 нафар тарбияланувчилари холидан хабар олиниб, уларга шаҳар Мактабгача таълим, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши томонидан ширинлик ва яхна ичим-
ликлар улашилди, маданий дастурлар намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси ФЎЎЎБОФМБ шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Эркин Воҳидов номидаги “Ижодкорлар боғи”да “Ёшлар оқшомлари” номи остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Қолаверса, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан шаҳардаги 1, 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг футбол, сузиш, стол тенниси, волейбол, Қўл жанги санъати, бокс йўналишлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилиб иштирокчи ва ғолибларга эсталик совғалари ҳамда спорт жиҳозлари тақдим этилди.

Байрам кунларини хавф-хатарсиз, кўнгилдагидек нишонлашда:

ИИБ профилактика
инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари билан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудга кириш қисмларида туну-кунлик навбатчиликлар йўлга қўйиш;

Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб шаҳардаги “Ижодкорлар боғи”нинг ёзги амфи театри биносида байрам тадбирларига тайёргарлик ишларини ташкил этиш;

25-30 август кунлари шаҳардаги мавжуд 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи якка ёлғизлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хатлов асосида рўйхатларини шакллантириш ва байрам арафасида улардан хабар олиш;

Шаҳар ҳокимлиги қурилиш комплекси, шаҳар Қурилиш бошқармаси томонидан байрам арафасида топшириладиган объектлар рўйхатини
шакллантириш ва қурилиш ишларини якунига етказиш ва байрам кунлари фойдаланишга топшириш режасини ишлаб чиқиш;

Шаҳар Тасвирий ойна ижодий уюшмаси томонидан байрамга тайёргарлик кўриш борасида шаҳардаги ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларни 1х3 хажмдаги шиорлар ҳамда 3х6 хажмда “Жонажон Ўзбекистоним-мангу бўл омон!” номли баннерлар билан безаш ишларини ташкиллаш;

—       Иқтисодий соҳа ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари томонидан 20 августдан 5 сентябрга қадар арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик махсулотларининг байрам ярмаркасини ташкил этиш;

—       Маданият бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази, “Рухсор” телерадиоканали билан биргаликда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида “Жонажон Ўзбекистоним-мангу бўл омон!” маданий-маърифий тадбир сценарийси лойиҳасини ишлаб чиқиб уни шаҳар штабига тақдим этиши;

Бир сўз билан айтганда тинчлик-осойишталик, қадриабад қадриятлар тантанаси – шонли Мус- тақиллигимизнинг қутлуғ 28 йиллик тўйини муносиб равишда кутиб олиш ҳамда уни кўтаринки кайфиятда ўтказишга барчамиз бирдек масъулмиз!

Тўланбой БЕКНАЗАРОВ,

шаҳар ҳокими ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube