ЯНГИ ЙИЛ — ЯНГИ УЙЛАРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда мамлакатимиз, хусусан шаҳримизда ҳам ногирон шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш, манзилли ижтимоий муҳофазани кучайтириш, уларнинг уй-жой, маиший ва бошқа яшаш шароитларини яхшилаш юзасидан кенг қамровли ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча «Гўриаввал» МФЙ, Сафил Тўда кўчаси ҳудудида жойлашган Иқтисодиёт коллежининг 88 та хонадондан иборат қайта таъмирдан чиққан  биносини ногиронлиги бўлган шахслар ихтиёрига топшириш маросимида ҳам ана шундай 12 нафар эҳтиёжманд оилалар вакиллари кўнгли кўтарилди.

— Юртбошимизга минг рахмат, дея чексиз ҳаяжон ила сўз бошлади янги уй соҳибларидан бири Тимур Шперлак. – Уларнинг чексиз мурувватлари ила бугун биз барча қулайликларга эга, маиший техника жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган уй-жойларга эга бўлиб турибмиз. –Мустақил мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканлиги, айниқса жондан азиз дилбандларимиз етарли шарт-шароитлар қўйнида вояга етишларидан эса яна бир карра мамнунман.

Маросимда сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Эльмира Боситхонова,  Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маърупова, вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Топволди Ҳолдоровлар йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қизғин қутлаб, хонадон соҳибларига тантанали равишда уй-жой калитлари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

Шаҳар Маданият уйи санъаткорларининг дилрабо куй-қўшиқлари эса тадбирга янада ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Д.РАҲМОНОВ олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube