“БЕШ ТАШАББУС” ИЖРОСИ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши якуни бўйича тасдиқланган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёни ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 24 май кунги 179-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг қарори ишлаб чиқилди.

Унга кўра бугунги кунда Марғилон шаҳрида “Беш устувор ташаббус – маънавий етук баркамол шахс кафолати” бош ғояси остида маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш, ёшларнинг жисмоний ва ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмак- лашиш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,  “5 та муҳим ташаббус” бўйича шаҳарда шу кунгача 6 та мусиқа ва рассомчилик, 4 та спорт комплекси, 7 та компьютер ўқув марказлари, 7 та китоб дўкони ва 3 та тикувчилик цехи фойдаланишга топширилган. Ушбу лойи- ҳалар орқали 132 та бўш иш ўрни яратилди.

Аҳолининг барча қатламини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида тажриба тариқасида енгил типдаги сэндвич панелли спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда 2019-2020 йиллар мобайнида давлат хусусий шерикчилик асосида жами 800 млн сўм ўз маблағлари ҳисобидан ва 1050 млн сўм Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” шаҳар филиали кредит маблағлари ҳисобидан 4 та лойиҳани фойдаланишга топшириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек шаҳардаги 33 та давлат умумтаълим мактабларининг ҳар бирида биттадан компьютер синфларини йўлга қўйиш орқали 11 831 нафар ёшларни тўгаракларга жалб этиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 26-28 июнь кунлари биринчи ташаббус бўйича шаҳар Драма театрида “Ёш аскиячилар тўгараги”, иккинчи ташаббус бўйича “Бахрин”маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Сокин қаъла ёшлар спорт комплекси”, учинчи ташаббус бўйича “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Компютер маркази, интернет клуби”, тўртинчи ташаббус бўйича “Гулис- тон” маҳалла фуқаролар йиғинида   аҳоли кутубхонаси ва бешинчи ташаббус бўйича“Ўрда таги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган шаҳар марказида «Моҳитабон» тикувчилик цехи тантанали равишда очилиб фойдаланишга топширилди. Қолаверса икки ой муддат ичида 3 та маданият маркази қошида “Ёш аскиячилар” тўгаракларини ташкил этиш чоралари ҳам кўзда тутилган.

Дилшоджон АБДУВОХИДОВ,

шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube