УЛКАН ВОҚЕА, ҲАЁТБАХШ ЎЗГАРИШЛАРГА ДАЪВАТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини барча

марғилонликлар зўр қизиқиш, улкан мамнуният ва ифтихор билан кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк бора Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этиши Ватанимиз сиёсий ҳаётида улкан воқеа, кескин ўзгаришларга даъват бўлди. Зеро, 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари борасидаги давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси бугун шу юртда яшаётган, унинг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз қалбида акс садо бераётгани, одамларда келажакка ишонч, эзгу мақсадларга чексиз даъват руҳини уйғотгани бунинг ёрқин далилидир. Шундай экан, замонавий давлат бошқарувида биринчи марта қўлланган бу демократик усул бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, биринчи навбатда халқ билан мулоқот тамойилига ғоят уйғун ва ҳамоханг бўлиб, барча соҳаларда бизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубхасиз. Бир сўз билан айтганда, бу даъват давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини халқ билан мулоқот асосида бошланган Президентимизнинг нафақат парламентга балки бутун халқимизга мурожаати тарзида юракларга етиб борди.

Чунки, чиндан ҳам давлатимиз раҳбари Мурожаатномаси ўз мазмуни моҳиятига кўра юртимиз учун тарихий аҳамиятга эга бўлган 2017 йилнинг якуни арафасида ортга бир назар ташлаш, яқин истиқболда фаровон ҳаёт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган дастуриламал ҳужжат бўлди. Юртбошимиз сиёсий партиялар, айниқса бизнинг барча вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларимизнинг ёт томошабин бўлиб туришга хаққимиз йўқ. Одамларимиз дунёқараши ўзгариб, яшаш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишяпти. Демак, биз энг аввало партиялараро соғлом рақобатни кучайтиришимиз зарур. Энг муҳими, ҳаётдаги ўзгаришларни ҳар бир маслакдошимиз, электоратимиз вакиллари билиши, давлат ҳоки-
мияти тизимида ўз вакили борлигини сезиши учун барча чораларни кўришимиз лозим бўлади. Бунинг учун ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий бюджетни ижро этиш, коммунал муаммоларни ҳал этиш каби долзарб вазифаларни бажарилиши устидан тегишли жамоатчилик назоратини амалга оширишга эришимиз керак.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятида ягона тамойил — у ҳам бўлса, халққа хизмат қилиш, халқни эъзозлаш тамойили «қизил ип» бўлиб ўтди. Меҳнаткаш, фидоий халқимиз бунга муносиб. Шундай экан, ҳар биримиз халқимизга хизмат қилиш, уни эъзозлаш учун бор куч ва маҳоратимизни сафарбар қилишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.

Муҳаммаджон МИРЗАЕВ,

ЎзХДП шаҳар Кенгаши раиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube