УЛУҒ ЗИЁРАТ САФАРИ

Ўтган йиллардагидан фарқли равишда бу йил бўлғуси ҳожиларимиз Ватанда бўлиб турган пайт- ларидаёқ ўзларини улуғ ибодатга ҳам маънан, ҳам руҳан тайёрлаб, хайрли ташаббус билан чиқдилар.  Яъни ўз ихтиёрлари билан ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар, кам таъмиланган оилалар учун хайрия ёрдами сифатида моддий кўмак кўрсатдилар.

Ҳаж мавсумидаги яна бир янгилик сарф-ҳаражатлар сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 5 миллион сўмга арзонлаштирилиб, 33 миллион 300 минг сўм этиб белгилангани бўлди. Ваҳоланки, жорий йилдан эътиборан Саудия Арабистонида барча турдаги хизматларга 5 фоизлик қўшимча қиймат солиғи ва меҳмонларга яна 2,5 фоизлик солиқ киритилиши туфайли хизмат кўрсатиш нархлари ошиши керак эди. Лекин ўзбекистонлик зиёратчилар учун белгиланган хизматлар нархи оширилиши ўрнига сезиларли даражада туширилгани катта туҳфа бўлди.

-Ҳаж сафари улуғ зиёрат. Мен шу муқаддас  зиёратга кетаётганимдан беҳад хурсандман. Юрган дарё, ўтирган бўйра, деганларидек, ҳожилик мақомига эришиш билан бирга, дунёнинг муборак шаҳарларини ҳам кўриш бахти насиб этади – дейди шаҳримиздаги  “Чорчинор” МФЙси фуқароси Аълохон Сайдаматов.  Яхши, эзгу ниятларимиз ижобат бўлаверсин. Ахир, дуо билан эл кўкарар, юрт равнақ топар…

Шуни кайд этиш лозимки, ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Масалан, илгари ҳожиларимиз икки юлдузли меҳмонхоналарда туришган бўлса, бу йили Мадина шаҳридаги 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонаси ижарага олинди.

Юртдошларимиз мана шундай юксак эътиборга мос равишда ҳаж ибодатини адо этиб, Ватанимизга қайтгач, шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатишади, бор кучғайратларини эзг, савобли ишларга сарфлашади, албатта.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари  Ўзбекистон Рес- публикасининг Ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube