АРЗОН, БАРҚАРОР НАРХЛАРДА

Шаҳримизнинг  бешта ҳудудида янги йил савдоси ярмаркалари фаолият кўрсата бошлади.

«Вилоят ҳокимлигининг Янги йил байрами арафасида ва байрам  кунлари  ижтимоий муҳим турдаги  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тизимли ва етарли миқдорда  етказиб бериш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини кафолатли   қондириш ҳамда нархларни барқарор сақланишини таъминлаш ҳақида»ги йиғилиши баёни топшириқларини бажарилишини таъминлаш мақсадида шаҳримиз маркази, Янги Марғилон ва Ипакчилар шаҳарчалари, “Чилонзор” ва “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини худудларида арзонлаштирилган байрам савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

— Савдо ярмаркаларимизда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қандолатчилик, гўшт маҳсулотлари, тухум,  яхна ва спиртли ичимликларнинг кенг ассортиментдаги  савдоси йўлга қўйилган, -дейди «Деҳқон бозори» АЖ раиси Иброҳимжон Азизов. — Шу кунга қадар  Бувайда, Тошлоқ, Қўштепа ва Ёзёвон  туманларидан  бириктирилган  фермер хўжаликлари томонидан 14500 кг. гўшт, 200 кг. балиқ, кўплаб мева ва сабзавотлар келтирилиб арзон нархларда аҳолига сотилди. Ярмарка  савдолари 2018 йил 10 январга қадар давом этади. Ярмарка савдоси павилонларида  янги йил  дастурхонингиз узун зарур бўлган барча маҳсулотлар мавжуд.

Зеро, байрам савдо ярмаркаларида амалга оширилаётган ишлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олиниб бориляпти. Шундай экан, арзон, барқарор озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кундалик эхтиёж маҳсулотлари харид қилишни истасангиз савдо ярмаркаларига  мархамат қилинг!

М.МИРЗАЖОНОВ,

ўз мухбиримиз.

Д.РАҲМОНОВ олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube