КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Коллежимизда бахтимиз қомуси — Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллик байрами кенг нишонланди.

Энг аввало байрамга бағишлаб бир қатор маънавий-маърифий  тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, байрам кунлари коллежнинг барча ўқув гуруҳларида “Конституция — бахтимиз қомуси” мавзусида иншолар танлови ташкил  этилди. Бу танловда иккинчи босқич ўқувчиси Зарнигор Султонованинг ижодий иши биринчи ўринга муносиб топилди.

Асосий қонунимизнинг шонли санасига бағишланган деворий газеталар кўрик-танлови айниқса қизиқарли тусда ўтди.  Танлов ҳайъатига ғолибларни аниқлаш осон  кечмади. Учинчи босқичнинг 6-15 гуруҳи, иккинчи босқичнинг 6-16 гуруҳи ўқувчилари тайёрлаган деворий газеталар ғолиб деб топилди.

Байрам муносабати билан ўқитувчилар, барча гуруҳ ўқувчилари иштирокида тантанали  йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда  Конституциямиз  қабул қилиниши, унинг ҳаётийлиги ва афзалликлари, амалий фаолиятимиздаги  аҳамияти ҳақида маъруза тингланди. Турли викторина, баҳслар ўтказилди. Йиғилиш ниҳоясида байрамга бағишлаб ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари, энг фаол иштирокчиларига дип-лом ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирлари ўқувчиларимизни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга  ундаши шубҳасиз.

Азизхон РАСУЛОВ,

Қурилиш коллежи тарих фани ўқитувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube