Олтин медаль муборак, Темур!

Баркамол авлод — 2017. Айни пайтда Ўзбекистон халқаро экспертлар томонидан ёш авлод тарбиясини давлат сиёсати даражасига олиб чиққан мамлакат сифатида эътироф этилмоқда.

Таҳлилчилар “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мамлакат ёшларининг жамият ҳаётидаги, ижтимоий-иқтисодий, маданий маърифий соҳадаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнидаги иштирокини мувофиқлаштиришга хизмат қилажагини алоҳида таъкидламоқдалар.

Чиндан ҳам ушбу қонун Ўзбекистонда янги авлод вакилларига юксак эътибор кўрсатилаётганининг яна бир ёрқин амалий ифодаси бўлади. Мамлакатимизда мана шундай юксак эътибор ва эътирофга жавобан ўзининг ташаббускорлиги, интеллектуал салохияти, турли соха ва тизимларда эришаётган ғалабалари билан юрт истиқболига муносиб ҳисса қўшаётган ёшлар сафи кундан-кунга кенгайиб бораётганлиги эса беихтиёр киши кўнглига фахр туйғусини солади.

Шундай бахтли ёшлар сафида коллежимизнинг “Бухгалтерия ва аудит” йўналиши 3-босқич талабаси Темур Мусаев ҳам бор. Унинг куни кеча Жиззаҳ шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида спортнинг енгил атлетика йўналишида олтин медалга сазовор бўлгани ҳақидаги хушхабар коллежимиз жамоасини бехад мамнун этди.

Шаҳримиздаги темир-йўл вокзалида мазкур мусобақада вилоятимиз хусусан шаҳримиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, спортнинг стол тенниси, катта теннис, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, футбол каби 17 та турлари бўйича рақиблар билан астойдил беллашиб, 55 та (шундан 8 таси олтин) медални қўлга киритиб қайтган ғолибларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар сафида савлат тўкиб турган Темурнинг юз-кўзларида шу мустақил юрт бағрида камол топганлигидан чексиз фахру-ифтихорга тўлганлиги, қувончию-шодликлари яққол акс этди.
Маросимда шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Камолот” ЁИҲ ходимлари, шунингдек ғолибларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Карнай-сурнай садоларию, эҳтиром сифатида тақдим этилган гуллар шодаси чемпионлар кайфиятига янада кўтаринкилик бахш этди.

Мамлакатни дунёга тез танита оладиган спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришаётган бахтли ёшлар қаторида юртга муносиб фарзанд бўлиш ҳамда унинг шарафини янада юксакларга кўтариш йўлида астойдил ҳаракат қилаётган Темурга бутун коллежимиз жамоаси ҳамда ўқувчилари номидан бундан кейинги ишларида чексиз зафарлар ёр бўлиши тилаб қоламиз.

Элёрбек РАҲМОНОВ,

Иқтисодиёт коллежи “Камолот” ЁИҲ етакчиси.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube